Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Милиция ва МХХ ходимлари яна халкни чалгитмокдалар
«Бирлик» Партияси ўз аъзолари сонини 30 минга етказиш учун кампания олиб бораётганини билдиргандик. Шу кунларда партиянинг махаллий рахабарлари ва фаоллари хамма ерда шу йўналишда иш олиб бормокдалар. Хукумат одамлари хам тинч ўтиришгани йўк.
Самарканд ва Кашкадарё вилоятларидан олинган хабарларга кўра, Ички ишлар бўлими ва МХХ ходимлари кишлокма-кишлок юриб «Хар хил норасмий
ташкилотлар имзо йигиш билан шугулланиб юрибди. Уларнинг гапларига
ишонманглар. Улар диний экстремистик ташкилотларга якин» деган гаплар билан одамлар чалгитмокчи, тўгрироги, кўркитмокчилар.
«Бирлик»чилар эса партия Марказий Кенгаши Хайъатининг шу йил 8-августда кабул килинган мамлакат халкини партияга чакирувчи мурожаати, «Харакат» журнали ва ундан олиб кўпайтирилган маколаларни одамлар ичида таркатиб, уларни партияга киришга даъват килмокдалар. Ишлар, айникса, Фаргона водийси, Кашкадарё, Тошкент ва Самарканд вилоятларида яхши кетаётгани хакида маълумотлар келмокда.
