Давра Кенгаши тренинг ўтказмокда

Бугун Тошкентдаги Олимпия мехмонхонасида Давра Кенгаши томонидан ташкил этилган
Сайлов конунчилигини ўрганиш мавзудаги семинар-тренингнинг илк куни ишини
якунлади. Семинарларда катнашган Бирлик Халк Харакати Партияси, Эрк демократик
партияси, Инсон хукукларинин мухофаза килиш жамиятлари ва Озод дехконлар
партиясининг Фаргона вилояти кенгаши вакиллари сайлов конунчилигига доир
маърузалар тинглашди, бахсларда иштирок этишди. Давра кенгаши координаторлари
сайловолди харакат стратегиясини ишлаб чикиш, сайловларда мустакил номзодлар ва
назоратчилар билан катнашишни таъминлаш юзасидан машгулотлар ўтказдилар.

Семинар катнашчилари танаффус ва бошка бўш вактларида мухолифатни ягона маслак
ва харакат атрофида жипслаштириш юзасидан музокаралар олиб бордилар. «Мухолифатни бирлаштиришга кўпрок Бирлик Партияси хаклирок, сабаби, биринчидан, уларнинг ичида бошкалариникида сингари парокандалик йўк, иккинчидан эса, партия бирмунча тажрибаларга эга», деди мухбиримиз билан сухбатда Ўзбекистон Инсон хукуклари жамияти Сурхондарё вилояти бўлими раиси Холида Шойимова. Эрк демократик партияси раиси Самад Мурод эса, Бирлик Партияси атрофида ўз байрокларини саклаб колган холатда жипслашишини маъкуллайди.

Озод дехконлар партияси вакиллари ўз партиялари рахбариятининг куйи бўгинлардаги фаоллар билан маслахатлашмасдан хар хил баёнотлар эълон килаётганидан хижолатда эканлигини яширмадилар. Биз аслида бу партияга катта умидлар билан ўтгандик, афсус хозирча партиямизининг истикболини кўрмаяпмиз, дейди улардан бири.

«Мухолифатнинг бошини ковуштириш, сайловларда муштни бир жойга уриш учун ягона
сиёсий кучни вужудга келтиришда менимча Бирлик Партиясининг имкониятлари юкори. Бундай саъй-харакатларига тўгонок бўлишга уринаётганлар ўзини кўпам куттирмади, шунга карамай бирликчилар иродаларини намойиш кила олишига ишонаман», дейди Эзгулик жамиятининг Кашкадарё вилояти бўлими раиси Зулфикор Мирзакулов. Хукук химоячисининг фикрича, бу саъй-харакат мухолифатнинг хамма аъзолари томонидан хам бирдай кутиб олинмаслиги мумкин. Масалан, ўзининг режали стратегиясига эга бўлмаган Аграрлар ва кечагина тухумдан чикиб мухолифатнинг неча ўн йиллик фаолиятини биргина баёнот билан йўкка чикараман деб хаёл килаётган Озод дехконлар партияси рахбарларининг фаолияти бунга яккол мисолдир.

Давра Кенгашининг кайфиятидан ўзига хос бир каътиятни, максад йўлидаги муштаракликни сезиш мумкин, дейди мухбиримиз. Шу нарса хам мухимки, бу тренинг мухолифатнинг ўз кучи билан ўтказилди. Давра Кенгаши ўзининг кобилиятини амалда намойиш килди.

Эслатиб ўтамиз, эртага, тренинг сўнгида матбуот конферанцияси чакирилиши хам кўзда тутилган.