Андижон курбонларини хотирлаб, хокимият олдига талаблар кўямиз! («Бирлик» Партиясининг Баёноти)

20 июнь 2005 йил

Тарихимизда «конли жума» сифатида коладиган Андижондаги оммавий котилликнинг 40 кунлиги якинлашмокда. Халкимизни 23 июнни мотам куни сифатида ўтказишга чакирамиз. Шу кунги дуоларимизни бегунох ўлдирилганларнинг рухига багишлайлик.

Бу мусибатли кунларда халкимизга мурожаат киламиз. Агар биз ўзимиз келажагимиз учун курашга бел богламасак, Андижондаги каби кунлар хаммамизнинг бошимизга келиши аник. Мавжуд диктатурадан кутулиш йўли ўта машаккатли, аммо, бу йўлдан боришга ва баъзибир кадамларни бугунок килишга мажбурмиз.

Биринчи. 13 майдаги хунрезликни дунёга билдирган бир катор Андижонлик хукук химоячилари, уларнинг кўпчилиги «Бирлик» Партиясининг фаоллари, хозир камокларга ташланган. Мана уларнинг исмлари: Саиджахон Зайнуддинов, Дилмурод Мухиддинов, Бобожон Мусажонов, Мухаммадкодир Отахонов, Акбар Орипов, Нурмухаммад Азизов. Уларни конституцион тузумга тажоввуз килишда айбламокдалар. Демократик рухдаги одамларга бундай айбнинг кўйлиши, шу шаклда айбланиб, узок йилларга озодликдан махрум этилган ва хукумат тарафидан «ислом экстремистлари» деб аталаётган мусулмонларнинг хам айбсиз эканликларини кўрсатмокдадир. Биз исми айтилган сафдошларимизни ва бошка бегунох камалганларни озод этилишини талаб киламиз, хаммани бу талабга кўшилишга чакирамиз.

Иккинчи. Андижон вокеалари мустакил комииссия тарафидан ўрганилиб, жиноят килганлар жазоланмаса ва керакли сабоклар чикарилмаса, конли кунлардан бошимиз чикмайди. А+Ш, НАТО ва Европа Иттифоки давлатлари Андижонда тинч ахолининг ўкка тутилишини ўрганиш максадида халкаро комиссия тузишни талаб килмокдалар. Биз бунга кўшиламиз ва хаммани кўшилишга чакирамиз. Модомики, Ўзбекистон расмийлари у ерда халкаро терроризмнинг излари борлигини айтмокдаларми, демак, вокеаларни халкаро комиссия ўрганишига рухсат беришлари шарт.

Учинчи. Ўзбекистонни бошкараётганлар мамлакатимизни чукур бўхронга дучор килдилар. Ундан чикишнинг ягона йўли мамлакатимизда жиддий сиёсий-иктисодий ислохотлар ўтказишдир. Сиёсий ислохатларнинг илк кадами сифатида — мустакилликка эришишимизда хал килувчи роль ўйнаган ва мамлакатимизда демократиянинг галабаси учун биринчи бўлиб кураш бошлаган «Бирлик» Партияси расман тан олиниши хамда давлатни бошкаришга жалб этилиши керак. Шундагина «Бирлик» бўхрондан чикишни хам назарда тутган ўз дастурини хаётга тадбик килиш имкониятига эга бўлади. Биз хаммани ушбу талабимизни кўллаб кувватлашга ва «Бирлик» сафларига кўшилишга чакирамиз.

Бугун Ўзбекистон халки дунё жамоатчилигининг ёрдамига хам мухтождир.

Гарб давлатлари Каримов хукуматидан Андижон вокеаларини ўрганиш учун халкаро комиссия тузишга рухсат бериш ва демократияга йўл очишни талаб килаётганлари олкишга сазовор. Биз улардан Ўзбекистон хукуматига яна хам самаралирок таъсир кўрсатишни сўраймиз. Айни замонда, улар демократия тарафдорларини бугунгидан хам кўпрок кўллаб кувватлашларини истардик.

Биз якинда демократик инкилобларга сахна бўлган Украина, Гуржистон ва Kиргизистон, Европа Иттифокига аъзо бўлиш харакатида юрган кардош Туркия давлатларининг расмийлари хамда Россия Федерациясининг демократик кучларидан Андижон вокеаларига ўз муносабатларини билдиришларини кутамиз.

«Бирлик» Партияси Ўзбекистонда демократиянинг галабаси учун бошлаган конституцион йўллар доирасидаги курашини хеч вакт тўхтатмаслигини хам алохида айтиб ўтиш лозим.

* * *