«Бирлик» Халк Харакати Партиясининг Информацион Билдириши

8 январь 2004 йил

2004 йил 23 декабрда Ўзбекистон Бирлик Халк Харакати Партияси Ўзбекистон Республикасининг «Сиёсий партиялар тўгрисидаги» конунига мувофик ўз хужжатларини Адлия вазирлигига расман руйхатдан ўтиш учун топширган эди. Маълум бўлишича, шу кунларда аризага илова килинган 20150 таъсисчининг имзоларини хакикийлиги Адлия вазирлиги томонидан текширишга бошланган. «Бирлик» Партияси рахбарияти Адлия вазирлигига, партиянинг Фаргона, Самарканд, Тошкент вилоят ташкилотларининг рахбарлари жойлардаги Адлия бошкармаларига шу муносабат билан мактуб йўллаб, Адлия вазирлиги партияни рўйхатга олиш жараёнига жиддий эътибор бераётгани муносабати билан мамнуниятларини билдирдилар.

Лекин, дейилади «бирлик»чиларнинг мактубида, Фаргона, Самарканд, Тошкент, Наманган, Андижон ва Навоий вилоятларида «Бирлик» тарафдорларининг имзосини текшириш билан Ички ишлар вазирлигининг махаллий ходимлари хамда махалла фукоролар йигини рахбарлари, махалла посбонлари шугулланаётгани маълум бўлди. Улар имзоларни текшириш бахонасида партия тарафдорларига нисбатан каттик босимлар ўтказа бошлашган, «бу партиянинг террористик ташкилотлар, хусусан, Хизб-ут-Тахрирга алокаси бор, бу партия хукуматнинг душмани, шу сабабли сизнинг бошингизга хам мусибатлар тушиши мумкин» дея тахдидлар килишган.

Баъзи партия тарафдорлари бу босимларга чида олмасдан милиция ва махалла кўмиталари тарафидан аввалдан тайёрлаб келинган «Мен бу партияга билмасдан аъзо бўлиб колибман», «Мени алдаб бу партияга олиб киришди», «Мен имзо кўйдириш учун келган одамга рад этолмаганим учун кўл кўйгандим» каби хатларни имзолашга мажбур бўлишган.

«Бирлик» Партияси рахбарияти Ўзбекистон хукуматининг бу ишларини халкаро инсон хукуклари ташкилотлари, Европада Хавфсизлик ва Хамкорлик Ташкилоти, Гарб давлатларининг ташки ишлар вазирликлари ва Тошкентдаги элчиликларига билдирди ва Ўзбекистон хукуматини ўз конунлари ва халкаро нормаларга риоя килиш хусусида огохлантиришга чакирди.

Айни замонда, партия аъзолари ичида тушунтириш ишлари олиб бориш жадаллаштирилди. Маълумки, партия аъзоларини на махалла кўмиталари, на милиция ва на бошка давлат органларининг ходимлари партия аъзолиги хусусида сўрокка тутишга хаклари йўк. Уларнинг саволларига жавоб беришни рад этиш мумкин. Факат Адлия вазирлигининг ваколатли ходимларигина партия аъзосининг имзоси хакикий эканлигини текширишлари мумкин. Улар хам одамлар нима учун бу партияга кирганлари, кандай вазиятда кирганлари, партиянинг Дастур ва Низомлари хакида саволлар беришга хаклари йўк.

«Бирлик» Партияси хукумат органларидан дархол бу гайриконуний ишларини тўхтатишни талаб килди ва Ўзбекистон конунларини оёк ости килаётган амалдорларни мавжуд конунлар доирасида жиноий жавобгарликка тортиш учун харакат бошлашини билдирди.

* * *