Актуал мавзу - 20 December 2015
01:01 - Юсуф Жума. Сийратнинг суврати, Ёхуд Ўликшоҳ (4-қисм)
(Турон қаҳрамони Эврил Турон (Мамадали Маҳмуд) га бағишлайман)

Парвардигор одамзотни меҳр билан яратди. Сувратини ҳам сийратини ҳам гўзал қилиб яратди. Сирти хам оппоқ тонгдай покиза эди, ичи хам оппоқ тонгдай тоза эди. Афсуски, одамзот айниди. Тангрига хиёнат этди. Парвардигор шайтон йўриғи билан бутун олам айнир бироқ одамзот айнимайди, фақат инсоният менинг йўлимдан чикмайди, деб умид килганди. Бироқ ҳақ йўлида саноқли инсонларгина қолди. Одамзотнинг бу қавми аксарияти шайтон йўлини танлади. Шайтонга сиғинди. Тангри бу қавмни ҳақ йўлига ўз роҳига солишга уринди. Одамзотга пайғамбарлар юборди. Бироқ разолат ва жаҳолат ботқоғига ботган кимсаларни хақ йулига солиб бўлмади. Бу қавмни иблис вос-вос килиб қўйганди. Вос-вос бу қавм пайғамбарларга тупурди. Улардан юз ўгирди. Оллох расулларига қулок осмади. Не-не пайғамбарларни яккалаб. Азоблаб, юракларини қонга тўлдирди. Худонинг ғазаби қайнади. Бу қавмнинг сиртини чиройли қисмини қайтариб олди. Фақатгина асл инсонларга чиройли қиёфаларини қолдирди. Ташқи қиёфаларидан айрилган одамзотнинг аксарияти оламга шарманда бўлди. Уларнинг ички қиёфалари зоҳир бўлди. Ташқи қиёфаларидан айрилиб, жирканч ички қиёфалари қолганлар довдираб қолдилар.

Дунё ғалати-ғалати қиёфаларга тўлди. Кимнингдир бутун тани майда-майда қуртлардан иборат бўлса, кимнингдир жисми гўнгқўнғизлардан, кимнингдир жисми морлардан, кимнинг сийрати ахлат қуртлардан иборат эди. Кимнингдир сийрати тўнғиз бўлса, бошқа бириники аждаҳо эди. Кўп бошли аждаҳо эди. Айримларининг бир қисми тулки, бир қисми қашқир, бир қисми тимсоҳ эди. Айримларнинг бир қисми эшак, бир қисми қўй, бир қисми чумчукча эди. Хуллас галати киёфалар. Факат онда-сонда инсон киёфаси кузга ташланар улар нихоятда камёб эди. Асл киёфалари фош булган одамзот бири биридан жирканар бири биридан қочар эди.

- Унга қара. Хамма жойи ахлат қурт экан, - дерди бири.

Шу пайт ўзининг ҳам асл қиёфаси фош бўлар

- Мендан кулгандинг, сенинг ҳамма жойинг кетдан иборат экан, - дерди ахлат қурт башара.

- Ў ху, унга қаранглар! - дерди кимдир. - Хамма жойи қориндан иборат экан. Бош ўрнида ҳам қорин, тан ўрнида ҳам қорин, юрак ўрнида хам қорин, бағр ўрнида ҳам қорин, бошдан оёқ қориндан иборат.

- Аввал ўзингга боқсангчи,- дерди қориндан иборат кимса. – Сенинг ҳамма жойинг нажасдан иборат.

- У ким бўлди? Бошдан оёғи ботқоқлик. Пашша чивин босган, қочинглар, ё чўкиб кетасизлар, ё пашша чивинлари чақиб ўлдиради.

- Ў ху, анавининг бошдан оёғи битдан иборат экан. Қочинглар бити босади.

- Битгаку чидаса бўлади, анави махлуққа қаранглар: бошдан оёғи илон, бошдан оёғи захар.

- Нималар деяпсан? Бошдан оёғи илонга йўл очиб келаётган бошдан оёғи чаёндан иборат бўлган кимса. Бу зот ҳоким жаноблари! Ҳокимга тил теккизма! Миршаб зиндонга ташла!

- Ҳоким жаноблари нега мунча шошиб кетмокдалар?

- Подшо жаноблари шахримизга ташриф буюрган, кутиб олгани шошилябдилар.

- Ана подшо жаноблари!

- Ў ху пичирлашди оломон, бошдан оёғи аждоҳолардин иборат. Ҳар бир аждаҳода мингта боши борку.

- Ҳаммани ютиб юборади.

- Ҳамма ёқни ёндиради.

- Қочиб колиш керак!

- Қочиб колиш керак!

- Қочиб колайлик!

Хуллас, бу қавм Худо ғазабига учради. Қавм нечоғлик тубанлашмасин, ички киёфаси намоён бўлгач ўзидан жирканар, ҳолидан уяларди. Подшодан қўрқиб одамлар пичирлашса ҳам подшо уларнинг нима деяётганини сезар, эл ичида кўриниш беришдан қоча бошлади. Бесаноқ бошли аждаҳолардан иборат бўлган жисмининг аҳли юртга ошкор бўлганидан уялар, тангрини лаънатларди. Танлари битлардан, тимсохлардан, қуртлардан иборат аҳли салтанатдан ҳам нафратлана бошлади. Наинки аҳли салтанат оддий кимсалар бир бирига кўринишдан қочишарди. Бу юртда ғалати ҳол ҳукм сурар, ҳамма ғазабланган Тангридан ғазабланарди. Фақат бармоқ билан санаш мумкин бўлган ҳақиқий инсонларгина инсон қиёфаларида эди. Уларнинг суврати ҳам сийрати ҳам инсон эди. Бу асл инсонлар гумроҳ одамзотдан нафратланар, улардан узлат қилишарди. Бу қавмнинг аксарияти, гумроҳ қисми не қилишни билмасдилар. Шундай қиёмат қойим замонда шайтон уларни бағрига босди. Зотан унга Тангридан ғазабланган тубан оломон керак эди. Одамзотни шу куйга солган шайтони лаин ўзини уларга нажоткор қилиб кўрсатди.

- Тангри сизларни шу куйга солди, Тангрига лаънатлар булсин, - деди шайтон

- Лаънатлар бўлсин! – деди оломон.

Шайтон муродига етганди. Бу қавм унга янада маҳкамроқ боғланганди. «энди имконият топилди, қавмнинг қони жонига кириб оламан».

- Тангри Сизларни гўзал қиёфанггиздан айирди.

- Энди нима киламиз? - шайтонга мўлтиради қавм. Шоху-гадо барча - Нажотни қандок топамиз, кимдан топамиз?!

- Мушкул муаммо! - Ўйга чумгандек бўлди иблис. - Ғоят мушкул муаммо…

- Ўзинг нажот бер, шайтон! - ҳайқирди қавм.

- Ўзинг нажот бер!

- Ўзинг нажот бер!

- мушкул, ғоят мушкул! Мендан бошка нажот бера олмайди.

- Нажот бер! Сени худомиз деб эълон қиламиз, худони худоликдан олиб ташлаймиз. Сени Худо деб овоз берамиз, Тангрига лаънатлар!

Шайтон мамнун эди.

- Сизга нажот бўламан! Тангринггиз бўламан, йўриғимдан чиқмайсизлар!

- Чиқмаймиз, рўзи маҳшарда хам сен тамонда бўламиз! Факат сийратимизни кўзлардан яширсанг бас. Сенга ибодат қиламиз, сенга сиғинамиз!

Шайтон ҳаракатга келди. Қавмнинг жирканч сийратига шайтоний қиёфа берди. Ҳамма мамнун бўлди. Ҳамма шайтонга ибодат этди. Иблис одамзотнинг қону жонига кирди. Зотан ҳар бирининг жирканч сийратлари иблиснинг бир парчаси эди.

Шайтон бу – разил, жоҳил, тубан ва хоин кимсаларнинг йиғиндисидир. Жирканч сийратлари шайтоний гўзал қиёфаларга кирган қавм яна бир бирига ҳирс билан интила бошлади. Қавм Худо ғазабидан хулоса чиқармади. Шайтон йўлидан қайтиб, ҳақ йўлига кирмади. Аксинча иблис роҳига ихлоси ортди. Иблисга ибодат қилганча разолат ва жахолат, залолат ботқоқликларидан иборат шайтон йўлида шайтонга сиғинганча ботқоқликларга чўкиб борарди. Не-не аждодлар чўкди, не-не авлодлар чўкмоқда. Бироқ ҳамон шайтон йўлидадир....

* * * * * *

Илон Кўримнинг тўла исми зоти Илон Кўрим Кусхарий эди. Лекин халқ Илон Кўрим деб қўя коларди. Чунки Ғаддор Нишон тахтда пайти паспортнинг отаси деган жойига Ғаддор Нишон деб ёздирган эди. Шундан кейин анча пайт Кусхарий деган ном тилга олинмади. Ўзи ҳам Илон Кўрим деб имзо қўяр, негадир Кусхарий сузини ўзи хам ишлатмас эди. Илон Кўрим Кусхарий ўлимидан аввал узоқ йиллар касаллик азобини тортди. Бироқ мамлакатни битта ўзи бошқарар, Бош вазири Таъма Итдин Хусен номигагина Бош вазир эди. Илон Кўрим Кусхарий Чўли Қаххор чўли жойлашган Чўли Қаххор вилоятига борди. У ерда суюкли шогирди Шаҳват Кўрзино ҳокимлик киларди. Гарчи севимли шогирди бўлса ҳам Илон Кўрим Кусхарий Шаҳват Кўрзинони «к**т» деб атар, барча вилоят хокимларига сўккандек унга хам сўкинарди. Чўли Каххор вилоятига борганда Шаҳват Кўрзино қўрқа писа гап бошлади.

- Майлими, ота, бир оғиз…

- Нима дейсан, к**т? - деб ўқрайди Илон Кўрим.

Шаҳват Кўрзино довдираб колди. Пешонасидан, хамма еридан тер чикди. Гарчи Шаҳват Кўрзино не-не одамлар қонини ичган, одамлар устидан машина ҳайдаб, жаллод номини олган бўлса ҳам Кусхарий олдида қашқир олдидаги қўйдек ўтирарди.

- Нима дейсан? - такрорлади, Илон Кўрим.

- Мао Цезудунни яхши биласиз, ота…

- Хўш?

- У биринчи бола кўрган келинчакларни эмган, шу боис узоқ яшаган дейдилар…

- Нима демоқчисан, к**т?

- Сиз ҳам…

Шаҳват Кўрзино яна довдираб колди, терга ботди. Тили сўзга келмай қолди.

- Тушундим. - деди жилмайиб Илон Кўрим. Шаҳват Кўрзино ўзига келиб, пешонасининг терини рўмолчасига артди.

- Ота, келининггиз яқинда биринчи боламизни туғди. Агар жирканмасанггиз… жуда чиройли, жуда ёш…

- Тушундим…

Шу суҳбатдан кўп ўтмай, Шаҳват Кўрзино Бош вазир бўлди. Айримлар уни бўлажак подшо дердилар. Шаҳват Кўрзино Бош вазир бўлгач, Илон Кўримни ёш келинлар сути билан таъминлашни кенг йўлга қўйди. Аввало Саид билан Аҳмадлар Илон Кўримга қизларини олиб келишди. Аёлларини ҳам олиб келишганди, бироқ уларнинг ёши катта экан деб Кусхарий аёлларидан жирканди.

Бутун мамлакат амалдорлари қизларини, келинларини Илон Кўримга олиб кела бошлашди. Пинхона бошланган иш ошкора давом этдирилди. Хамма қизини Илон Кўрим эмишини истарди. Илон Кўрим эмган аёллар табаррук деб эълон қилинди. Мамалакатда табаррук қизу аёллар кўпайиб кетди. Илон Кўрим Кусхарийнинг Қон Саройи олдида кеча кундуз узиндан узун навбат бўларди. Ота оналар ўз қизларини олиб боришар, «Менинг қизимнинг навбати», « йўқ менинг қизимнинг навбати» деб ҳар куни бесаноқ жанжаллар чиқиб турарди. Хатто ўзларини Илон Кўримга мухолиф деб эълон қилган, мухолифат орасида айғоқчилик қиладиганлар ҳам Қон Сарой олдида қизлари билан навбатда туришарди. Уларни Шоир Шўрлик ўз кўзлари билан кўрганди:

- Сизлар ҳам шу ердасизларку?!

- Шу ерда бўлмай қаерда бўлайлик, Биз хам шу ернинг фарзанди, шу президентнинг фуқароси, --деди, Ғойиб Узун. - Президент – Президент. Истайсизми, йўқми, тарихий шахс. Қизларимизни табаррук этдирмасак улар бир умр ўкиниб юрадилар. Қачон биз мухолифатдан президент чиқадию, қачон қизларимизни табаррук қилдирамиз?! Унгача булар қари қиз бўлиб қолади.

- Тўппа тўғри! Ҳақ гапни айтдинггиз Ғойиб ака, - деди Бобо Мўлтони.

- Ахир сенинг қизинг ҳали ёшку, эндигина балоғатга етганку, уялмайсанми? – деди ғазабланиб Шўрлик.

- Сенга нима? Муҳими табаррук қиз бўлиб қолади. Табаррук қиз бўлаётганини видеога олдираман. Катта бўлганда фахрланиб юради. Ҳамма тенгдошлари табаррук бўлиб, менинг қизим қолсинми?! Кўнгли ўксимайдими?! Мана амалдор Ноэркин Ҳалил ҳатто вояга етмаган қизларини ҳам табаррук қилдирди.

- Мана менинг қизим ҳам ёш, - деди Тўра Мирзо, - Бобо Мўлтон тўғри айтаяпди.

- Меники ҳам ҳали ўн олтида, - деди Бефайз Хайри. - Худога шукр аллақачон табаррук қиз бўлди.

- Йўқса нега яна навбатда турибсанлар?

- Яна бир карра табаррук қилдираман.

- Мана менинг қизим ҳам ҳали ёш, аллақачон табаррук бўлган, - деди Жума Рустам, - уч қизим бор, учови ҳам табаррук қиз.

- Менинг қизим ҳам табаррук бўлди, - деди Омон Мухтор

- Мен неварамни ҳам табаррук қиз қилдирдим, - деди Амин Неъмат.

Менинг аёлим ҳам табаррук бўлди, - деди қувониб Сотқин Аъзам. – Президентимизга раҳмат, аёлинг сал бундайроқ экану сенинг ҳурматингга табаррук қилиб юбордим, дедилар.

- Қойил ака, - деди Бешараф Аъзам, - мен ҳам аёлимни олиб келдим.

- Бизга ўхшаганлар қизларини навбатсиз киритиши керак, биз сизларга ўхшаб мухолиф эмас, Президент одамларимиз. Уч кундан буён навбатдаман, - ўкинди Дўстмуҳаммад Хуршид.

- Тўғри, - деди Карами Ноқобил.

- Тўппа тўғри, - деди Ҳошим Ўткир. – Невараларимни табаррук қилдиришим керак.

- Президентимиз битта, биз кўпчилик. Мана мен Президентимиз ҳақида ўнлаб китоблар ёздим, бироқ навбатда турибман. Аввал учта неварамни табаррук қилдиргандим, яна учтасини олиб келдим. Кутамиз президентимизга осон эмас, шундай бўлса ҳам туну кун халқ хизматида, - деди куйиниб Ноозод Бедин.

- Ҳақсиз, домла, - деди Абдусаид Кўчим, - кутиш керак, бахтга осонлик билан эришиб бўлмайди. Аёлу қизимни табаррук қилдириш мен учун бахт. Бахтим учун бир ҳафта, ўн кун навбатда турсам нима бўлибди?!

- Президентимизнинг умрлари узун бўлсин, - деди Ғофур Иброҳим, - ҳаммамизнинг қизларни табаррук қиладилар.

- Илоҳим умрлари узун бўлсин, - деди Азим Суюқ, - кеча қизимни табаррук этдирдим, роса меҳр билан табаррук этибдилар….

(Давоми - http://harakat.net/actual/?id=194)