Актуал мавзу - 28 November 2015
01:01 - Юсуф Жума: Сийратнинг суврати, Ёхуд Ўликшоҳ (1-қисм)
(Турон қаҳрамони Эврил Турон (Мамадали Маҳмуд) га бағишлайман)

Шоир Шўрлик қамалиб чиққач ярим йил туппа тузук яшади. Соғлиғи анча яхши эди. Узини баъзан ғалатии хис килса хам боши айлангандек булиб турса хам, сог одамдек юрар, энг мухими оёкда эди. Олти ойлардан кейин оёғининг тиззадан пастроғи қичиша бошлади. Пашшами бургами чаккан булса керак, деб уйлади. Бирок қичишган жой ярага айланди. Оёкдан йиринг оқа бошлади. Таниш докторлар танангда захар борга ўхшайди дейишди. Бирок текшириб аниғини айтишга қўрқишарди. Шўрлик парво қилмай юраверди. Бирок турмадан захарлаб чиқаришганини ҳис қиларди. Бирданига эмас, кейинрок таъсир киладиган захар беришган, деб уйларди. Тез таъсир этадиганини берса Дуне жамоатчилигига шарманда булишдан қўрқиб, кейинроқ ўлдирадиган, хеч булмаса ақлдан оздирадиган захар беришган дерди узига узи. Шўрлик тахмини тўғри бўлиб чиқди. Иккинчи оёғи хам қон уриб шишиб кетди. Ярага айланиб йиринг ока бошлади.

Шўрлик ёзарди, бетиним ишларди, ўлиб нетиб қолсам дардларимни дафтарга туширай, хеч булмаса ярмини бу дунёга қолдирай деб ишларди. Бирок аста секин холдан тоя бошлади. Қўли калам ушлашга ярамай колди. Оёкларидан йиринг оқарди. Эмаклагандай булиб ташқарига чиқди. Ховлига қадам қўйиб, беш ўн қадам юрган эди оёқлари қалтираб йиқилиб тушди. Яраларини зўрға очиб қаради. Қора кон аралаш йиринг окарди. Атрофини итлари ўради. Хаммаси тамом, энди ўлсам керак, жаллодлар захарлашган, афсуски қасос ололмадим. Лекин шеърлари коладику. Мен ўлсам хам улар қасос олади. Олаяпдилар хам. Бутун дунёга шарманда бўлди бу жаллодлар. Менинг овозимдан чўчишади. Овозим шеърларим колади. Рузи Махшаргача хам туғиладиган жаллодлар овозимдан хайиқиб яшашади. Ха, майли. Факат болаларим четда колиб кетди-да. Кўй уларни эслама, уларни эсласанг янада тез ўласан. Бир хисобдан бу қора кунимни курмаганлари яхши уйларди, Шўрлик.

Мана итлари: Този, Қопоғон, Бурича (Бурича хали ёш эди). Афсуски Қўрқмас, Чақмоқ, Қоранорларни ўлдирдилар, жаллодлар. Йўқса улар атрофида буларди. Шу пайт Този Шўрлик ярасини ялай бошлади. Бир оз ялагач Този калласини кутариб Қопоғонга хурлади. Қопоғон икиинчи оёкдаги ярани ялай бошлади. Бурича гох Тозининг ёнига келиб, Този ялаётган ярани ялар, гох Қопоғон ёнига бориб, Қопоғон ялаётган ярани ялар эди. Шўрлик уларни хайдамокчи хам бўлди, бирок хайдашга хам овози чикмади. Аста секин хушидан кетди.

Шоир Шўрлик оиласида итлар бехад кадрли эди. Хотини хам болалари хам, узи хам одамлардан итларни баланд куярдилар. Итлар оила аъзолари каторида хисобланарди.

- Дада бой бўлсак биласизми, нима киламиз? - деди уғилларидан бири.
- Нима қиламиз?
- Қишлокни сотиб оламиз!
- Бутун қишлоқни нима киламиз?
- Итларни кўпайтирамиз. Сотқин қўшниларимиз ўрнида—уйларида итлар яшайдилар. Уларни яхшилаб боқамиз. Бир қишлок дўстларимиз бўлади.
- Менга қолса, бутун туманни сотиб олардик. –деди бошка бир ўқли,--бутун бир туман дўстларимиз бўларди.
- Бутун бир мамлакатни сотиб ола қолинглар, бир мамлакат дўстларинггиз бўлади, деди Шўрлик кулиб.
- Кани эди, сотқин халқдан қутилар эдик.
- Бутун халқ сотқин бўлмайди, орасида оласи бўлади албатта.
- Хаммаси сотқин! Энг ишонганларинггиз ҳам сизни сотдику дада. Бутун халқ сотқин.
- Унчалик эмас.
- Йўқса битта соткин булмаганини айтингчи?
- Бор. Улар турмаларда ётибди. Кўплари ўлдирилди. Бас қилинглар, ишларингизни килинглар. Гўшт олишга пулларинггиз йўқ, бутун дунёни олмокчисизлар. ..
- Чиндан хам хамма сотди. Факат итлар хиёнат этмади. Кўпларини СНБчилар ўлдирди. Хоинлар захарлаб ўлдирдилар.

Туну кун Шўрликни назорат қилардилар. Кечалари хам айғоқчилар изғиб чиқар эдилар. Итлар уларга ҳалакит берардилар. Итлар уларга қарши курашардилар. Шўрлик ховлисига айғоқчиларни яқин қилмасликка уринардилар. Шу туфайли жониворларни ўлдирдилар. Қора Қўрқмас жуда жахлдор ит эди. Одамларни ёмон кўрарди. Каттами кичикми бор кучи билан ташланар эди. Хеч Ким Шўрлик ховлисигав якинлашишга журъат этолмасди. Жониворни захарлаб ўлдирдилар.

Ола (ок-қора) Қўрқмас қора Қўрқмасдан хам бакувват эди. Ола Қўрқмас бор вақтлар Шўрликнинг болалари хали кичик ёш эдилар. Гарчи болалари ўн ёшдан ошар ошмас ёшларда булсалар хам хеч кимдан на миршабдан на хоин қўшнилардан хайиқмасдилар. Дархол сўкиниб, хеч бўлмаса қўлларига тошми, кесакми олиб душманга отардилар. Чунки шоир болалари кўп хўрлик кўриб кўзи қонга тўлиб ўсардилар. Улар бир шоирга—дадаларига бесанок душманлар тинчлик бермаётганидан ғазабда ўсдилар. Улар ғанимга очикдан очиқ қарши чиқар экан ола Қўрқмас ёрдамга келар эди. У душманга тик ташланар, хар кандай бақувват кимсани хам бир ташланганда йикарди. Болаларини катта катта зўравонлардан қутқарарди.

Ола Қўрқмасга бирорта хам ит тугри булишга журъат этолмасди. Ола Қўрқмас борганда бошкаларнинг итлари хатто уз ховлисида хам овоз чиқаришга хайиқарди. Қўрқмасни кўришлари билан турган жойларида жимгина ўтириб, ола Қўрқмасни кузатишарди. Итлар одамлардан кўра мард бўладилар. Ўзларидан зўрни дархол тан оладилар. Одамлардек номардлик килмайдилар, тулкилик килмайдилар.

Ола Қўрқмасни хама итлар тан оларди, бирорта ит унга қарши хатто ирриллаган эмас. Қўрқмасни захарладилар, номард мустабиднинг номард жаллодлари. Шотирлари захарладилар. Уни Шўрлик узок даволатди, аммо… шоир уни йиглаб-йиглаб кумди.

Шўрликнинг кўп итларини шу йўсинда ўлдирдилар.

Жонивор Чақмоқча…. Жажжигина ит эди. Жуда хушёр эди…

Қоранор-чи… э хе.

*****

Шўрлик хушсиз ётарди. Итлар эса ярадан окаётган зардобни ялардилар. Шўрлик узок ётди. Итлар эса ялашдан тўхтамасдилар. Бўричанинг кузлари ёш эди. Қопоғоннинг хам кузидан ёш куйилар, баъзан бу ёшлар ярага тушарди. Бирок този йиғламас, бетиним ялар, Қопоғонга хам ириллаб ялашни буюрар, куз ёшингдан эмас ялашдан фойда дерди чамаси.

Бирок Қопоғон Шўрлик вужудидаги оғир дардга чидай олмас, кузларининг ёшини тия олмасди. Гарчи гавдаси Тозининг гавдасидан иикки баравар катта бўлсада Тозидан қўркарди. Този жуссаси кичик ит эди. Бирок хар қандай бақувват итни доғда қолдирар, хатто айрим бегона итларни буғизлаб ўлдирарди. На итдан, на одамдан қўркарди. Одамларни уз ховлисида хам тишлар, хеч кимдан панд емасди. Ўнлаб итлар унга ташланса хам уларнинг орасидан соғ омон чиқиб кетарди. Тозини жуда кўп марта захарлашга уриндилар. Бирок Този жуда зийрак бўлиб захарни сезар, хар кандай лаззатли нарсага қўшилган булсада емасди. Шу туфайли узок яшади.

Янги келтирилган итларни Този тарбияларди. Шўрликка тегишли бўлган ерларнинг чегарасини кўрсатарди. Қайси жойда ётиш керак, бегоналарга кандай ташланиш керак, кечалари ха деб ухлайвермаслик кераклигини, хамма- хаммасини Този ўргатарди. Тозининг хар бир ирриллаши бошка итларга фармон эди.

Ҳар бир янги ит келганда болалари:

- Дўстларимиз яна биттага кўпайди, - деб суйинишарди.

Нихоят зардоб оқиши тўхтади. Яралар ўрнида конталаш қалин доғлар қолди. Шўрлик кўзини очди. Аввало қайда ётганини билишга ҳаракат қилди. Боши айланар кўзлари нурсиз эди. Бирок ўлимдан омон колганди, итлари қуткарганди уни…

Руҳан эзилганида боши ёрилгудек оғрир, кўзлари ёшарар, юраги санчирди. Ўзини тўшакка отди. Кўкрагини чанггалаб юраги томонга ёнбошлади. Уйлари дард устига чипкон эди. Кани эди уйламасликнинг иложи булса. Узок тўлғонди, уйқуси хам уйкуга ўхшамасди. Алаҳсираб чиқарди. Аллакимлар уни аллақайси томонга олиб учдилар.

Эртаклардаги учар гиламга ўхшаган нарсада учдилар. Булутлардан кўтарилдилар. Уни олиб кетаётганлар фаришталарми, ёки бошка сайёрадан келганларми билиб бўлмасди. Бирок замин одамлари эмасдилар.

- Кўзингни даволаймиз.
- Кўзим оғримайдику.
- Тўғри, кўзинг оғримайди, бироқ кўрмайди. Кўрсан.
-- Кўзим очиқ. Қирқдан ошдим, кўзим панд берган эмас, оламни кўраман шукур.
- Эй Шўрлик банда, инсонни хам кўрасанми?
- Албатта.
- Кўрмайсан, музда ой аксини кўриш мумкин, бирок муз кўзгу эмас. Хозиргача сен музни кўзгу деб келдинг.

Кўзингни очганимиздан кейин сен кўзгу деган нарса муз эканлигини биласан. Бунга нега сени танладик, билиб қўй. Сен одамларнинг сийратини сезасан. Улардан кўнглинг тўлмайди. Разилликларидан эзиласан, ёлгизсан. Бирок бу учун ўзингни айблайсан. Ўзим ёмон бўлсам керак дейсан.

Шундан кейин кўзларидан ниманидир олиб ташладилар. Бироқ хеч қандай оғрик сезмади. Эрталаб кеч уйғонди.

Ё фалак уйда ётганига қарамай осмондаги куёшни кўрди. Томи деворлар кўзига тўсик бўла олмасди. Наинки қуёшни юлдузларни хам кўрарди.

Кўчага чикди, қўшни хотинни кўрди. Одам эмас уч бошли аждахо эди. Уч боши танининг уч жойида эди. Бу хотиннинг аввал хам инсон эмаслигини биларди. Бирок аждаҳо деб ўйламаганди. Уч бошли, ё фалак, бошларида мия урнида сарик қуртлардан тўла эди. Мия йўқ эди. Бироқ оғизлари катта-катта эди. Дунёни ютаман дерди. Кўзлари тубсиз жарликларни эслатарди, кароғ йўқ эди. Жарликлар дунёга ютаман деб боқар эди. Нихоятда жирканч қиёфа эди. Ахлат уюмини эслатувчи уч бошли аждахо. Ё фалак энди кандок яшайман. Бу махлуқлардан шундай хам безардим, энди нима қиламан. Аждаҳолар фақат эртакларда бўлади деб юрар эдим, мана аждахо. Дардлашгудек одам ҳам йўқ, хотини, болалари хорижда.Шоир Шўрлик ёлғиз яшайди. Разил шоҳ Илон Кўрим оиласи билан йўқотмокчи бўлди. Оиласи норизо булсада , шоир уларни хорижга чиқариб юборди. Уларни эсламасликка харакат қилади, соғинчдан ўлиб қоламан деб қўрқади. Ҳа майли…

Кўчада одамлар йўқ эди, тулкиларни курди. Қўйларни кўрди, илонларни кўрди, аждарларни кўрди. Худди эртакларга кириб колгандай эди. Факат эртакларда бундай манзара бўлади.

- Ха шоир, - деди кучадан кимдир. Танишлардан бири эди. Кўпдан унга гирдикапалак эди. Ё тавба, ярмидан пастги кисми қанжик эди. Тепа қисми илон тулкидан иборат эди. Тулки қисми гапирарди:

– Тинчликми, қаёққа? Безовтасиз дўстим, Шўрлик.

Шоирнинг тахаллуси Шўрлик эди. Эхтимол оти хам Шўрликдир. Буни хеч ким билмасди, хамма уни Шўрлик деб танирди. Кўпинча шоир дердилар. Зотан у шоир эди, ёлғизлик хакида кўп куйларди. Элнинг хоинлигидан нафратланиб ёзарди. Дили чил-чил эди. Бирок ҳаётни севарди. Севиб куйларди., ёниб куйларди. Дусти душман шоирлигига, ҳақлигига тан берса хам хамма уни ёмон кўрарди. Чунки тўгри сўз эди. Одамзот хар кандай гуноҳни кечиради, тўғри сўзни хуш кўрмайди, кечирмайди.

Таниш саволини яна такрорлади:
- Тинчликми, Шўрлик?
- Қанжиқ!—деди, шоир.
- Қанақа қанжиқ, дўстим, тушунтириб гапирсанг-чи?!
- Сен қанжиқ, сен илон, сен иблис, тулки!
- Жинни бўлганмисан, мени ким деб ўйлаяпсан. Биронта орамизга рахна солиш учун ёмон сўз айтганга ўхшайди. Мени СНБ дан дедиларми?! Кайси энағар айтди?!
- Қанжиқ! Иблис! Башарангни кўриб турибман. Айёр қиёфангни кўриб турибман. Энди тушундим нега менга парвона булиб юрганингни. Гап оламан деб юрган экансан-да, қанжиқ! Тупурганман сенга хам, кет, қанжиқ! Бориб айт хоҳлаган жойингга. Бу халқда ҳам одами бор деб юрибман, сен қанжиққа ишониб. Ё фалак…

Сухроб индолмай колди: Ким сотди экан шоирга, уйларди айғоқчи.

Шўрлик йул юраркан таажжуби янада ошди. Кўча бўйлаб Сухробга ўхшаганлар учрарди. Нахотки, бутун эл шундай булса? - ўйларди.
Наҳотки, кочиш керак, лекин каёкка, боши оккан тамонга. Дуч келган автобусга ўтирди. Яна ўшалар, пасти қанжик, тепаси тулки, илондан иборат махлуклар билан тула эди. Пастки кисми канжикдан иборатлар думини ликкиллатиб, шоирни кузатишарди.

Шўрликнинг кўзи бошқа бир қиёфага тушди. Пастки кисми эшак, юкори қисми қўй бўлганлар жуда хам кўп эди. Юракларининг ўрнига чумчукча кўйилган эди, чумчукча юрак вазифасини бажарар эди. Кимдир йўталса хам ўзини хар ёнга урар, эшак Билан кўйдан иборат махлук узини қаерга қўйишни билмас, қўрқанидан иштонини рўллаб қўярди. Лекин иштонини алмаштириб ўтирмасди. Ахир иштон чиқашадими, кунига милён карра алмаштиришга тўғри келарди. Мунча иштонни қаердан олади. Ахир ҳар бирида биттадан ямоқли иштони бор, халос. Яқинига йўлаб бўлмас, хамма ёқ сасиб ётарди. Лекин бу қавм мехнат қилиб тинмас, очу тўқин ишлайверарди.

(Давоми - http://harakat.net/actual/?id=191)