Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Айрилик
Ҳаракат журнали №6 (33) — 2001
Исмоил Дадажон
Октябрь, 2001
Келин олиб исиргасин осмаган,
Набирасин кучогига босмаган.
Киз узатиб дастурхонин ёзмаган
Кон йиглатиб эрта кетган жон Гулим.
Сен кетдинг-у калбимизда дог колди,
Булбуллар куринмас факат зог колди.
Гудакларинг бузлаб бир кучок колди,
Кон йиглатиб эрта кетган жон Гулим.
Мумингина Исломингга не дейман?
Хушруйгина Илхомингга не дейман?
Тумарису – Бегойимга не дейман?
Кон йиглатиб эрта кетган жон Гулим.
Колган умрим кулим очиб дуога,
Ёлбораман яратган Хак Таолога.
Рухинг етиб борсин Арши аълога
Кон йиглатиб эрта кетган жон Гулим
