Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Facebook ва Google вакиллари билан учрашув

Саккиз йил аввал Мадриддаги ALDE конгрессида Facebook ва Google вакиллари билан Ўзбекистондаги интернет цензураси ҳақида суҳбатлашган эдим.
Орадан саккиз йил ўтди. Афсуски, вазият яхшиланиш ўрнига янада ёмонлашди. Авторитар режимлар ижтимоий тармоқларда ўз танқидчиларининг овозини ўчириш учун рақамли репрессиянинг янги усулларини яратди.
Ижтимоий тармоқларда сунъий интеллект ва автоматлаштирилган назорат тизимлари ҳам рақамли репрессиялар воситасига айланмоқда.
