(“Бирлик” Партиясининг баёноти, 12 июнь, 2010 йил)

Ўшда бўлаётган воқеалар аллақачон назорот остидан чиқиб кетган. Ўзи ноқонуний бўлган Вақтли ҳукумат ҳеч нарсага қодир эмас. Қирғизистонда ҳукумат йўқ. Давлатчилик ҳам йўқ бўлиш арафасида.

Бундай шароитда Ўзбекистон бу жараёнларга аралашишга мажбур. Бу – Ўзбекистон ҳукуматининг ўзбек ва қирғиз халқлари олдидаги мажбуриятига айланди.

Ўзбекистон армияси зудлик билан тинчликни сақлаш кучлари мавқеи остида Қирғизистоннинг жанубий қисми, биринчи навбатда, Ўш вилоятини ўз назорати остига олиши ва Қирғизистонда қонуний ҳокимият тикланмагунча ўша ерда қолиб, икки қардош халқнинг тинчлигини сақлаши керак.

Бундай акция фақат у ердаги ўзбекларни ҳимоя қилиш эмас, давлатчилик анъаналари бўлмаган қирғизларнинг тарих олдидаги обрўсини сақлаб қолиш учун ҳам керак.

“Бирлик” Партияси Ўзбекистон ҳукуматига мурожаат қилиб, зудлик билан миллат олдидаги ўз вазифасини бажаришга чақиради.

* * *

Ҳозир 30 миллион ўзбекнинг мен қорамол деб атаганимдан ғазабга келган қисми ўзини ўзи осиб қўйса ҳам, бор ҳақиқатни очиқча ва охиригача айтаман. Қирғиз фашистлари ўз мамлакатида қувғинда бўлган “Бирлик” Партиясининг баёнотига тупуришларни жуда яхши билардим. Аммо, улар Ўзбекистонниннг президенти ўзбеклар қирғин қилинаётганидан маст бўлиб, яна ичиш билан овора бўлган тожик эканлигини ҳаёлларига ҳам келтиришмасди.

Шу сабабдан, қирғиз фашистлари “Бирлик”нинг баёноти – бундай қонли воқелар қаршисида бирлашган ҳокимият-мухолифат альянсининг ҳужжати, сиёсий ўйин қилиб, ҳужжат мухолифат номидан эълон қилинган деб тушуниши ва Ўзбекистон ўз армиясини Қирғизистонга олиб кириш хавфидан эс-песлари чиқиб кетишини назарда тутгандим. Армия олиб кирилса, у вақтинча бўлмаслигини, ўзбек армияси Қирғизистондан чиқиб кетишни бутунлай эсидан чиқариб қўйишини ўша фашистилар ҳам жуда яхши тушунишарди. Ва қўрқув ичида ўзбекларни қирғин қилишни бир пасда тўхтатишди. Шундай қилдириш мақсадим эди.

Қирғин оммавийга айланиб кетгани сабабли, аслида, Ўзбекистон армияси ҳам у ерга кириб, ҳамма нарсани дарҳол тўхтатолмасди. Аммо, баёнотимиз тўхтатди. Минг афсуски, подага айланган ўзбеклар менинг бунақа политехнологияларимни тушуниб етиш даражасига ҳали етиб келган эмас.

Начора, подага айланган миллатни қайтадан миллат қилиш учун тишни тишга қўйиб курашни давом эттиришдан бошқа йўл йўқ. Ишимиз игна билан қудуқ қазишдек бўлмоқда. Аммо, шундай дақиқа келадики, паллали торознинг юк қўйилган палласи биттагина томчи билан оғиб кетади. Ана ўша дақиқагача, ўзбек миллатига душманлик билан шуғулланиб, ҳозирча мазза қаилиб юрган Ўзбекистондаги тожиклар режимининг одамлари қочиб қолишлари керак. Акс ҳолда, ҳатто мен ҳам ўзбекларни бир неча кунгача тожик ва қирғизларни ҳамда уларга хизмат қилиб келаётган ҳаромий ўзбекларни оммавий қирғин қилишдан тўхтатиб қололмайман. Минг афсуски, юз минглаб одам ҳалок бўлади.

Жойи келиб қолгани учун, шу кунларда АҚШ Президенти Барак Обамага ёзган хатимнинг ўша хат мақсади нуқтаи назаридан муҳим бўлмаган, аммо бугунги фикрларимга ҳамоҳонг бўлган кичкина бир қисмини бу ерда келтирмоқчиман:

“Эртами кечми Ўзбекистонда ҳокимиятга “Бирлик” Партияси келиши аниқ, чунки бошқа ташкилий куч йўқ. Мениннг бу каби башоратларимдан куладиганлар топилишини ҳам биламан. Масалан, 1990 йилнинг охирги кунлари “Ўзбекистон мустақил диктатура остонасида” номли мақоламни эълон қилганимда устимдан кулганлар кўп бўлган. Мана энди ўтирибдилар ўша мустақил диктатурада.”