Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
“Ҳаракат” хатқутисидан: Собиқ «Бирлик»чилар учрашдилар
Куни кеча Наманганлик собиқ “Бирлик” партияси вакиллари ”Мажнунтол” чойҳонасида учрашиб баъзи масалаларни муҳокама қилдилар. Норасмий тарзда бўлиб ўтган учрашувга, ҳар бир тумандан икки кишидан вакил чақирилган эди. Лекин баъзилар Россия ва Қозоқистонга кетгани учун 15 киши тўпланди.
Маълумки Абдураҳим Пўлатовнинг турли найранглари оқибатида Ўзбекистонда истиқомат қилувчи кўпчилик кишилар “Бирлик”ни тарк этган этдилар. Чортоқлик Муҳаммаджон Раупов, – Мен доимо “Бирлик” сафида бўлиб келганман. Лекин А.Пўлатовнинг асосий ишлар бу ёқда қолиб, фақат М.Солиҳ билан олишавериши оқибатида партия сафини тарк этдим. Эшитишимча Пўлат Оҳунов ҳам партияни тарк этибди. Оҳунов тарк этибдими, демак партия тугабди” – деди.
Поплик Ғуломжон Самадаов эса ,- Мен ҳам ҳудди шундай йўл тутишга мажбур бўлганман. Лекин Носир Зокирдан ва интернет сайтларидан воқеаларни кузатиб бордим. Нимадир қилиш керак- деди.
Йиғилишда иштирок этган ЎИҲЖнинг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси Носир Зокир сўз олиб жумладан шундай деди: – Мен доимо Пўлатжон билан боғланиб турибман. Оҳирги маълумотга қараганда Оҳунов янги партия тузмоқчи .Оҳуновни яҳши биласизлар, покиза инсон. Янги тузилажак партияни дастур низомлари тайёрланса муҳокама қилиб, шу партия сафига қўшилишларингни тавсия қиламан.
Ўзбекистонни ривожи учун муҳолиф партия зарур-деди. Кўпчилик муҳокама қилиб янги партиянинг дастур ва низоми тайёр бўлгунча кутиб туришга қарор қилишди.
