баёнот

эълон қилиб, Ўзбекистондаги ҳамма ҳуқуқ ҳимоячи ташкилотларни бирлашишга чақирганди. Гап ҳаммани бир ташкилотга бирлаштириш хусусида эмас, ишларни координация қилиш учун “давра кенгаши” каби анжуман яратиш ҳақида эди.

Кеча бунга жавобан Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) баёнот тарқатиб, “Эзгулик” жамиятининг самимий эмаслигини рўкач қилган ва бирлашиш ғоясига қарши эканлигини билдирган. “Эзгулик”нинг самимий эмаслиги хусусидаги фикрлар ЎИҲЖ раиси Толиб Ёқубнинг “Эзгулик” раиси Васила Иноятга нисбатан эски адоватидан келиб чиққан ва ҳеч қандай жиддий аргументга асосланмаган. Шу сабабли, маҳиятан бу баёнот унинг муаллифларининг келажагига зарар берувчи ҳужжатдир.

ЎИҲЖнинг баёнотида, мавзуга алоқаси бўлмаган бир аргумент олға сурилгани қизиқ. Эмишки, “ҳуқуқбонлик ва сиёсий фаолиятлар бир-бирига нисбатан қутбий жойлашган, ҳуқуқбонлик ташкилоти сиёсий ташкилотдан фарқли ўлароқ ҳокимият учун курашмайди”.

Бу мутлақо сунъий ва хато жумлар кўрсатмоқдаки, ҳали ҳам ЎИҲЖнинг қонида унинг мағлубиятига сабаб бўлган хасталик бор. Айнан шу принципиал хато туфайли “Бирлик” ўз вақтида ЎИҲЖни ўзидан узоқлаштирган ва ўша пайтдаёқ Абдураҳим Пўлат башорат қилганидек, “Эзгулик” дунёга машҳур ташкилотга айланган, ЎИҲЖ йўқ бўлиш йўлидан кетган.

Ҳуқуқбон каби қўпол ва сунъий атаманининг ЎИҲЖ баёнотида ишлатилишини муҳокама қилмасдан, масаланинг моҳиятига ўтадиган бўлсак, ҳуқуқ ҳимоячилари билан демократик мухолифатни бир-бирига қарши қўйиш, уларни турли қутблар қилиб кўрсатиш нафақат хато, балки, оғир шароитда иш олиб бораётган демократларга нисбатан душманликдир. Энг муҳим нарса – ҳукуқ ҳимоячилари ва демократик мухолифатнинг мақсадлари бирлигидир. Мақсадлар – инсон ҳуқуқлари ҳурмат қилинадиган демократик жамият яратиш.

Демократия йўқ бўлган жамиятларда ҳуқуқ ҳимоячилари ва демократик мухолифат фаолларининг нафақат мақсадлари, балки иш услублари ҳам айнидир. Аммо, демократия ривожланган сари иш услубларида айрилиш бошланади. Мухолифат ростдан ҳам ўз мақсадларига етишиш учун сайловлар йўли билан ҳокимиятга келишга эътиборни кучайтиради. Аммо, тан олиш керакки, демократия ривожланган сари ҳуқуқ ҳимоячиларига бўлган эҳтиёж йўқолиб боради ва улар борган сари маргинал ташкилотларга айланишади. Бундан чўчиш керакмас, бу табиий нарса.

Аммо, бугун ҳуқуқ ҳимоячилари ва демократик мухолифат бир тан бир жон бўлиши шарт. Буни ўз вақтида биринчи бўлиб бирликчилар тушунишди, Абдураҳим Пўлат ҳаммма бирликчиларни ҳуқуқ ҳимоячиси ва журналист бўлишга чақирди, айнан шу сабабли, 2001-03 йиллари “Бирлик” биринчи бўлиб оёққа турди. Ҳозир ҳам демократларни ғалабага олиб бориш йўлидаги муҳим омиллардан бири – ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифатнинг бирлиги. Бунга қарши бўлганлар нафақат қораланиши, балки, уларнининг таъсир доираси ўта четлантириб қўйилиши керак. Бир маҳаллар ЎИҲЖга нисбатан шундай қилинди ва у феълан йўқ бўлди. У ҳали ҳам хато платформада турар экан, қайтадан оёққа туриши мумкин эмас.

Аммо, тахмин қилиш мумкинки, ЎИҲЖниннг мамлакат ичида қолган саноқли фаоллари ҳам бу мантиқсиз «ўйинбузуқчилик» руҳидаги баёнотни қўллаб-қувватламайдилар.