Пўлат Охуннинг Ўзбекистонда доимий яшаш ҳуқуқи бекор қилинди

Бундан бир соатча аввал фуқаролик ишлари бўйича Бўз туманлараро суди “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Пўлат Охуннинг яшайдиган жойидан доимий рўйхатга ўтганлиги ҳолатини (прописка) бекор қилди. Душанбага қолдирилган суднинг бугунга белгилангани, суд раисининг ошиғич чақирув қоғози ҳақида аввал ҳам билдиргандик. Суд мажлисига келган Пўлат Охун фавқулодда тайёргарликнинг устидан чиқди. Даъвогар сифатида сўз олган ОВИР вакили Н. Шаҳобиддинв судда мухолфатчининг диоимий рўйхатини бекор қилишни сўради. Судья Пўлат Охунга ҳатто сўз ҳам бермай, суд мажлисини тугатди ва унинг доимий рўйхатдан ўчирилгани ҳақидаги ҳал қилув қарорини ўқиб эшиттирди.

Бўз тумани прокурори ёрдамчиси Ш. Худойқуловнинг назоратида ўтган мажлисда зўрға қарши даъво аризаси беришга, яъни биринчи навбатда менга паспорт берилиши ҳамда фуқаролик ҳуқуқларим тикланиши сўраб ёзган аризамни тақдим этишга улгурдим, дейди Пўлат Охуннинг ўзи. Аммо судья бунгаэътибор ҳам бергани йўқ. Ҳукуматнинг ўзи очган ҳуқуқий коридор орқали бу ишни аввал аппелацияга, сўнг Олий суд ва халқаро инстанцияларга чиқармоқчиман.