Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Ўзбек ёшларини аҳмоқ қилмоқчи бўлган Ватандош сайтининг масхарабозлиги
Бугун саҳардаги хабаримизда “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг чет элда яшаётган баъзи ақлсиз ёшларни ўзбек мухолифатига қарши қўйишга интилувчи маъсулиятсиз бир гуруҳнинг фаолиятини реклама қилаётган Ватандош сайтига муносабат билдиришга чақирганди. Ўтган вақт ичидаги жараёнлар кўрсатдики, мухолифат лидери ҳар доимгидек яна ҳақ, мутлақо кўпчилик унинг позициясини қўллаб-қувватлайди.
Ватандош сайтига шу қисқа вақти ичида у сайтга бир ҳафта давомида ҳам кирмайдиган сонда ўқувчи кирди ва у ердаги сўровномада “Бирлик” лидери илтимос қилганидек овоз берди. Исёконкор каби фирибгарлар сайти эканлигини исбот қилган Ватандош сайтининг юритувчилари эса, ўз шармандаликларини беркитиш учун сўровнома натижаларидан охирги соатларнинг рақамларини олиб ташлашдан бошқа йўл тополмадилар.
Уларни тушунса бўлади. Чунки, у сайтида 1 ҳафтада сўровномга 30 киши овоз берган экан, Абдураҳим Пўлатнинг чақириғи билан 10 соат ичида 40 дан ортиқ овоз берилгани, берилганда ҳам, “Бирлик” лидерининг тавсияси бўйича берилгани – ўқувчиларининг бу сайтда чиқаётган хабар-маълумотларга муносабатини аниқ кўрсатди. Яъни, ҳеч ким бу каби сайтларни жиддий қабул қилмайди.
Бу сайт юритувчилари ва у ерда турли оламшумул баёнотлар тарқатаётган одамларнинг бети қаттиқ эканлигига ҳайрон бўлиш керак. Ҳар қандай маданий жамиятда бундайлар дарҳол ҳаммадан кечирим сўраб, сиёсат майдонини тарк этишлари керак. Аммо, бу номардларда бунга жасорат ҳам йўқ.
Абдураҳим Пўлат ўз таклифини қўллаб-қувватлаганларга миннатдорчилигини билдирди.
