Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Ростов вилоятига икки мингдан ошиқ расмий мардикор йўл олади. «Бирлик» яна ҳақ чиқди
Ўзбекистоннинг Россиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Бахтиёр Исломов Ростов ўлкасида бўлиб, маҳаллий корчалонлар билан тиллашди. Ўзаро суҳбатлар чоғида Ўзбекистондан мазкур вилоятга икки мингдан ортиқ ўзбек фуқароларини жалб қилишга келишилди. Юртдошларимиз энди маъмурлар назорати остида ўлкадаги завод ва фабрикаларда ишлайди. Арзон ишчи кучи ростовликларни қандай қувонтираётган бўлса, қора қозон қайнатиш илинжидаги юртдошларимизни ҳам расмий мардикорлик шунчалик қувонтирмоқда, дейди мухбиримиз.
Юртдошларимизнинг бошқа ўлкаларга бу тарзда кетиши қувонадиган воқеа эмас. Аммо, ҳозирги шароитда бошқа йўл йўқ. Буни биринчи бўлиб тушунган ҳам “Бирлик” эди. Унинг 2003 йил май ойида ўтказилган қурутойида “Иқтисод соҳасидаги ноординар ечимлар” номли Баёнот қабул қилинган бўлиб, унда хусусан қуйидаги модда ҳам бор («Ҳаракат» журнали, № 3 (42), 2003):
«Ўзбекистон аҳолисининг маълум қисмини давлатлараро шартномалар бўйича планли равишда ва давлатнинг ёрдами билан қўшни мамлакатларга миграция килиш масаласини кун тартибига олиб келиш лозим.»
Кўринишидан, Ўзбекистон ҳукумати “Бирлик”нинг режаларини кечроқ бўлса ҳам амалга ошириш учун ҳаракат бошлади.
