Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Хельсинки комиссиясининг Андижон вокеаларига багишланган мажлиси
Кеча Вашингтонда АКШ Конгрессининг биноларидан бирида Хельсинки комиссияси «Ўзбекистонда кризис: Вокеалар анализи ва кейинги кадамлар» мавзусида Тинглов ўтказди.
Йигилишни Комиссия раиси, cенатор Браунберг очди. У ўз нуткида Ўзбекистондаги режимни диктаторлик деб атади ва Андижонда Ўзбекистон хукуматининг ўз халкига ўк отишини АКШ хам шиддат билан коралаганини, вокеаларни ўрганиш учун халкаро комиссия тузиш лозимлигини гапирди.
Сўнгра сўз вокеаларнинг шохиди бўлган Уруш ва Тинчлик масалалари институтининг Тошкентдаги офиси директори Галима Бухарбаевага берилди. У ўзи гувох бўлган вокеаларни тафсилотлари билан гапириб берди.
Шундан кейин сенатор Браунберг мажлисни тарк этди ва «Бирлик» раиси Абдурахим Пўлат билан киска сухбат килди. «Бирлик» раиси бу Комиссия Ўзбекистондаги вокеалар бўйича бир неча марта тингловалар ўтказиб, бу мамлакатдаги вокеаларни якиндан кузатаётган бўлса хам, натижа берадиган амалий ишлар камлигини таъкидлади. У «Бирлик»нинг «Демократик ўзгаришларга альтернатива йўк» номли Хельсинки комиссиясига каратилган Мурожаатномасини сенаатор Браунбергга топширди ва унда кўрсатилган конкрет масалалар бўйича килиниши мумкин бўлган ишларни шахсан контрол остига олишни сўради. У айникса, Андижон вокеаларидан кейин камалаган «Бирлик» фаолари ва хукук химоячиларнинг такдирига АКШ расмийларининг эътиборини тортишга харакат килди. Сенатор Браунберга «Бирлик»нинг мурожаати комиссия тарафидан ўрганиб чикилажагини билдирди.
Тинглов давом этар экан, унда аввалги хабарларимизда билдирилган нотиклар, жумладан «Эрк» Партиясининг фракцияларидан бирининг етакчиси Салой Мадаминов хам гапирди.
«Бирлик» Партиясининг Хельсинки комиссиясига Мурожаати Тинглов катнашчиларига таркатилди.
«Бирлик» раиси Абдурахим Пўлат сенатор Браунберг билан сухбатлашгандан кейин Тингловда иштирок этолмади. У шу соатларда Вашингтон якинидаги Даллас халкаро аэропортига Тошкентдан учиб келаётган партия Бош котиби Васила Иноятни кутиб олиш учун кетишга мажбур бўлганини айтди. Маълум бўлишича Васила Иноят шу кунларда Вашингтонда ўтказиладиган ЕХХТ давлатларининг Парламентлараро Ассамблеясига таклиф килинган бўлиб, шунинг учун АКШга келмокда экан.
Васила Иноят ўз вактида Вашингтонга етиб келди ва Абдурахим Пўлат хамда бошка «Бирлик» тарафдорлари тарафидан кутиб олинди.
