«Бирлик»нинг пикети ноконуний деб эълон килинди

Кеча «Бирлик» Партияси Бош котиби Васила Иноятнинг уйига келган Тошкент шахар Ички ишлар бошкармасининг рахбарларидан бири 30 май куни Адлия вазирлиги олдида ўтказиладиган партия тарафдорларининг пикети шахар хакимлиги тарафидан такиклангани хакидаги карорни кўрсатди. Унда айтилишича, «Бирлик» Партияси расман рўйхатдан ўтмаганлиги учун хеч кандай фаолият олиб боришга, хусусан пикет, митинг, намойиш каби тадбирлар ўтказишга хакки йўк.

Айни замонда, бугун Тошкентда бўладиган «Инсон хукуклари ва сиёсий ислохотлар» семинарида катнашиш учун келаётганларни Тошкентга келтирмаслик учун харакатлар кечадан бери давом этмокда. Семинар шу вактда очилиши режалаштирилган эди. Хали бу хусусда хабар ололганимиз йўк.

Пикет масаласида эса, шундай карор килинди. «Бирлик»чилар Тошкент шахар хокимиятининг карорини ноконуний деб хисобласалар хам, уни бажаришга рози бўлдилар. Пикетда катнашиши учун тўпланганлар эртага соат 11 да Адлия вазирлигига келиб, партияни рўйхатдан ўтказиш масаласини гаплашиш учун Адлия вазири билан учрашув талаб киладилар. Бир неча соат ичида хам вазир уларни кабул килмаса, одамлар бошка бир кунга пикет ўтказиш хусусида келишиб таркаладилар.

Бугун соат 14 да Васила Иноятнинг Тошкентга расмий визит билан келган бир гурух АКШлик сенаторлар билан учрашуви режалаштирилган. У сенаторлардан мухолифат партияларини рўйхатдан ўтказиш масаласида Ўзбекистон хукуматига таъсир кўрсатишни сўраш, хусусан уларни «бирликчи»ларнинг Адлия вазири билан эртага амалга ошиши мумкин бўлган учрашувга таклиф килиш максади хам бор. Учрашувда, табиийки, Андижондаги конли вокеалар асосий мавзулардан бири бўлади.