«Давра кенгаши»нинг жанубдаги мажлиси номаълум муддатга кечиктирилди

Кеча Карши шахридаги «Бирлик» Партиясининг Кашкадарё ташкилоти офисида мухолифат партияларининг Ўзбекистони жанубий минтакасидаги аъзоларидан 21 нафар киши «Давра кенгаши» теграсида ижтимоий-сиёсий жараёнларга бахо бериш, ташкилот фаолиятини жонлантириш сингари масалаларни мухокама килиш учун тўплангандилар. Улар таркибида «Бирлик», «Озод дехконлар», «Эрк» партиялари вакиллари, «Эзгулик», Ўзбекистон инсон хукукларини химоя килиш жамияти вакиллари хамда бир катор оммавий ахборот воситаларининг ходимлари бор эди.

Мухбиримизнинг билдиришича, Карши шахар ИИБ нозирлари йигилишни дархол тўхтатишни талаб килиб, агар у давом эттирилса йигилганларни кўнгилсизликлар кутаётгани маълум килишган. Шундан кейин мажлисга расмий тус берилмаган, артиялар вакиллари ўзаро сухбатларда Андижон вокеаларига бахо бериб, бу ўринда «Бирлик» Партиясининг 13 ва 15 майдаги баёнотлари билан хамфикр эканини кайд этишган.

«Эзгулик» жамияти вилоят бўлими раиси Зулфикор Мирзакуловнинг таъкидлашича, «Давра кенгаши»нинг мажлиси имконкадар тезрок ўтказилади. Хозирда эса кечаги мажлисни ўтказишга каршилик килган хукукни мухофаза килиш идоралари ходимлари устидан юкори инстанцияларга мурожаат килинмокда.

Эслатиб ўтамиз, «Давра кенгаши»нинг минтакалардаги фаолиятини жонлантириш, ташкилотнинг тузилмавий таркибини мустахкамлашга 30 апрелда бўлиб ўтган «Бирлик» Партияси Марказий кенгаши мажлисида карор берилганди.