«Давра кенгаши» хукуматнинг халкка карши курол ишлатишини коралайди

Бугун «Давра Кенгашининг» Фаргона водийси ташкилоти Андижонда бўлаётган конли вокеаларга муносабатини билдириб. Баёнот эълон килди. Унда «Акромий»чиларнинг курол билан чикиши нотўгри эканлиги, аммо улар бунга мажбур килингани айтилди ва Иносон хуклар умумжахон декларациясидан куйидаги иктибос келтирилади: «Инсон хукуклари конунлар билан шундай химоя килиниши керакки, одам охирги чора сифатида тирания ва хўрланишга карши исён килишга мажбур бўлмасин».

«Давра Кенгаши» хар кандай муаммоларни куч ишлатмасдан, тинч йўллар билан хал килишга чакиради ва бу масалада ўзи хам бетараф бўлиб колмаслиги такидлайди.

Байнот «Бирлик» Партияси ва «Эзгулик» жамиятининг водийдаги вилоятлар ташкилотлари рахбарлари хамда «Эрк» ва «Озод дехконлар» партияларининг Фаргона вилояти раислари томонидан имзоланган.