Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
«Озод дехконлар» нега ёлгон хабарлар таркатмокда
Кечаги хабаримизда айтилгандек, «Озод дехконлар» партиясининг ташаббуси билан «Серкуёш Ўзбекистоним» коалиция тузилгангани хакида эълон килинган Баёнот ёлгон бўлиб чикди. Бундай коалиция тузиш хакидаги хеч бир хужжатга имзо кўймаганини билдирган Искандар Худайберганов ёзма баёнот хам таркатди. Мухбиримизнинг aниклашича, «Озод дехконлар» партияси рус сайтларида эълон килинган Коалиция баёнотидан ташкари ўз номидан хам Баёнот таркатиб, Коалицияга «Бирлик» партияси номидан Хамдам Сулаймонов, «Эрк» номидан Тошпўлат Йўлдошев хам кирганини эълон килганди. Бу Баёнот чет эл ахборот воситаларига ва Тошкентдаги элчихоналарга таркатилган.
Бугун «Озод дехонлар» партияси яна рус сайтларида Коалициянинг 30 апрель куни ўтказилган 4 кишилик мажлисига «Бирлик» Партияси аъзолари Хамдам Сулаймонов, Адхам Мухитдинов ва Акбар Орипов катнашгани хакида хабар таркатиб, улар билан хамкорлик хусусида келишиб олинганини билдирди. Эслатиб ўтамиз, Хамдам Сулаймонов – партия раисининг ўринбосари, Адхам Мухитдинов – партиянинг Фаргона вилояти ташкилоти рахбари, Акбар Орипов – партиянинг Андижон вилоят ташкилоти раиси.
Хамдам Сулаймоновнинг мухбиримизга билдиришича, бу хабар ёлгон ва провокациядан бошка нарса эмас. «Озод Дехконлар» партиясининг юкорида айтилган Баёноти хам ёлгондан иборат бўлиб, Хамдам Сулаймоновнинг ўзи «Серкуёш Ўзбекистон» коалицияси тузилганини рус сайтларидан ўрганган экан. У бу хусусда расмий баёнот бериб, ўша рус сайтларига таркатиш ниятида.
