«Бирлик» Украинада

Шу кунларда «Бирлик» Партияси раисининг ўринбосари Исмоил Дадажон Киевда фаолият олиб бормокда. Унинг максади Украинада вактинча яшаятган Ўзбекистон фукароларини сиёсий фаолиятга жалб килиш ва Украинадаги турли сиёсий партия ва жамоат ташкилотлари билан алокалар ўрнатишдир.

Шу кунларда Исмоил Дадажоннинг ташаббуси билан Украинада яшамокда бўлган ўзбек мухолифатчилари бу мамлакат президенти Виктор Юшченкога Очик хат йўлладилар. Улар ўз хатларида Украина халки ва шахсан Юшченкони демократик инкилоб билан табрикладилар ва Ўзбекистонда хам шундай ўзгаришлар бўлишига ишонч билдирдилар. Хатнинг матни «Пора»нинг сайтида, «Украинская правда» ва «Вечерний Киев» газеталарида эълон килинди.

Исмоил Дадажонов 16 апрель куни Украинадаги зарголдок инкилобнинг галабасида хал килувчи рол ўйнаган «Пора» ташкилотининг раиси Владислав Каскиев (у хозир Юшченкониг маслахатчиси хамдир) билан учрашди. Якинда АКШ президенти Жорж Буш томонидан кабул килинган Владислав Каскиев америкаликларнинг ёрдами билан Украина Демократик Институти яратилаётгани, бу ерда олиб бориладиган пограммалар доирасида Ўзбекистонга оид лойихалар хам амалга оширилиши мумкинлигини айтди. «Бирлик» ва «Пора»нинг хар тарафлама хамкорлигига оид масалалар гаплашилди.

«Бирлик» раисининг ўринбосари Умумукраина «Патриот» сиёсий харакатининг раиси Андрей Хоменков билан хам учрашди. Учрашувда «Бирлик» партияси ва бу ташкилот ўртасида ўрнатиладиган доимий ишчи алокаларга доир масалалар кўрилди. Учрашувда «Бирлик» фаоллари Рафикжон Ганиев, Одил Мухитдиновлар катнашдилар.

Айни шу кунларда Донецк вилоятида вактинча яшамокда бўлган Рўзимат Шодиев ва Киевда яшаятган ота-ўгил Расул ва Рустам Мардиевлар (уларнинг хаммаси Ўзбекистон фукаролари) «Бирлик» Партиясига кириш учун ариза ёзиб Исмоил Дадажонга топширдилар.

2 кун аввал Украина Адлия вазирлигига бу мамлакатда яшаётган ўзбек мухолифат вакиллари тарафидан тузилган «Общество защиты прав политических беженцев и мигрантов из Узбекистана» номли ташклотнинг хужжатлари расман рўйхатдан ўтиш учун такдим этилди.