«Бирлик» сайти хакерларнинг хужумига учради

Бугун «Бирлик»нинг сайтига комментарийлар дарчаси оркали кирган хакерлар уни бузишга харакат килдилар, бу дарчаларга турли хаёсиз расмлар жойлаштирдилар. Комментарийлар дарчаси сайтнинг энг кам химояланган бўлими бўлгани учун сайт маъмурияти уни вактинча беркитиб кўйишга карор килди. Хакерлар килган ишларнинг излари хабарлар бўлимидан тозаланган бўлса хам, хали уларни «Актуал» ва «Бирлик хакида» бўлимларида кўриш мумкин. Бир оздан кейин улар хам тозаланади.