«Бирлик» Партиясининг Фаргона вилоят Кенгашида

15 январь куни Кўкон шахрида «Бирлик» Халк Харакати Партиясининг Фаргона вилоят Кенгаши навбатдаги мажлисини ўтказди. Кенгаш аъзоларидан 20 киши катнашган мажлиснинг кун тартибида 2 масала бор эди:

1. Адлия вазирлиги томонидан партия хужжатларини текшириш жараёнида килинаётган конунбузарликлар ва бу даврда партия ташкилотининг вазифалари.
2. Мухолифатни бирлаштириш тўгрисидаги таклифларга муносабат.

Биринчи масала бўйича партиянинг вилоят ташкилоти раиси Адхам Мухиддинов маъруза килди ва хозирги кунда Адлия вазирлигининг вилоятдаги бошкармаси томонидан партия аъзоларини имзоларини текшириш кетаётгани, бу жараёнда ваколати бўлмаган ташкилотлар хам иштирок этаётгани, кўпол равишда мавжуд конунлар бузилаётгани хакида кенгаш катнашчиларига ахборот берди. Бугунги вазиятдан келиб чикиб хозир партия ташкилоти олдидаги вазифалар хакида гапирди. Бу вазифалар, деди у, бир тарафдан Адлия бошкармаси ва махалла фаоллари билан учрашиб, уларнинг конунбузарлик килаётганларини кўрсатиш, шу йўл билан уларга таъсир кўрсатиш, иккинчи тарафдан, партиянинг оддий аъзолари билан оммавий учрашувлар ўтказиб, уларга хукумат органларининг тазйикарига карши турабилишда далда бериш ва хатто карши хужумга ўтиб, хукумат одамларни конуний жавобгарликка тортиш йўлларини ўргатиш

Иккинчи масала буйича маъруза килган партия раисининг водий ишлари бўйича ўринбосари Хамдам Сулаймонов мухолифатни бирлаштириш хусусида партия Марказий Кенгашининг 2004 йил 26 майдаги Баёноти асосий хужжат бўлишига карамасдан, бирлашган мухолифат партияси тузиш хакида бу Баёнот рухининг чегараларидан чикадиган гап -сўзлар бўлаётгани гапирди. Нотикнингг фикрича, бу вокеалар 1989-90 йилларда бўлган баъзи нохуш вокеаларни эслатади. «Бирлик» Партияси хозирги кунда Ўзбекистонда мухолифатнинг авангарди эканлиги, кимлардир ўртага яна рахна солиб, партияни кучсизлантирмокчи эканлиги, бу ишларга чек кўйиш кераклиги хакида гапирди ва хозир партияга аъзолар жалб килишни янада кучайтириш лозимлигини таъкидлади.

Кизгин мунозаралардан сўнг, хукумат идоралари билан мулокатда бўлган холда уларнинг конунбузарликларини чеклаш, партия аъзолари билан тушунтириш ишларини кучайтириш, партияга янги аъзолар жалб килиш жараёнини жадаллаштириш, мухолифатни бирлаштириш масаласида «Бирлик» Партиясининг 2004 йил 26 май Баёноти (мухолифатни «Бирлик» Партиясида бирлаштириш хакидаги Баёноти) доирасида фаолият олиб бориш ва бошка турдаги гапларга чек кўйиш хусусида карорлар кабул килинди.

Кенгаш ишида «Бирлик» Партияси Андижон ва Жиззах вилоят ташкилотларининг раислари Акбарали Орипов ва Мухиддин Курбонов, партиянинг Наманган вилояти Уйчи туман ташкилоти раиси Олим Юнус, «Озод дехкон» ва «Эрк» партияларининг Фаргона вилояти ташкилотлари раислари Ўрмон Эргашев ва Мухаммаджон Халиловлар махмон сифатида иштирок этдилар.