Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Ойбекнинг 100 йиллик юбилейи нишонланади
Кеча, 22 декабрь куни ўзбек матбуотида чоп этилган Вазирлар Махкамасининг карорига кўра, ўзбек адабий мухитида ўчмас из колдирган Мусо Тошмухаммад ўгли Ойбек таваллудининг 100 йиллиги мамлакат микёсида кенг нишонланади. Келгуси йилнинг бахорида ўтказиладиган мазкур сана ташкил этиш Вазирлар Махкамасининг карори билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Фанлар Академияси сингари бир катор нуфузли ташкилотларнинг зиммасига юклатилган.
Бир томондан мазкур карорнинг чикиши-ю Ойбек таваллудининг кенг нишонланиши уни билган одамларни ажаблантирди, дейди мухбиримиз. Чунки шу пайтгача мустакил Ўзбекистонда мамлакат рахбарларининг Ойбекка муносабати анчагина совук бўлган, бунинг сабаби эса, адибнинг ўгли, биолог олим, академик Бек Тошмухамедовнинг мустакиллик учун кураш бошлаб берган «Бирлик» халк харакатининг асосчиларидан бири эканлигидир.
Бу хаётнинг мантиксизликларига каранг, деб ёзади мухбиримиз. Миллатнинг улуг фарзанди, буюк ёзувчининг ўгли шу миллатнинг мутакиллиги учун курашади ва мустакиликка эришилгандан кейин мамлакатни бошкараётганлар айнан шу мустакиллик курашчиси сабабли унинг отасини хизматларини кўрмасликка интилишади.
Аммо, буюк адибнинг 100 йиллик юбилейи шунчалик порлок-ки, ундан кўз юмишга журъат этолмабдилар. Хўш, юбилей кунлари нима бўлади? Нахотки, уни Ойбекнинг ўгли Бек акасиз ўтказишади? У «Бирлик»ни тилга олиб колса нима бўлади?
