Бугун Кўконда тинчлик, бозор ишламокда

Кеча Кукондаги Саноат бозорида бошланиб, шахар кўчаларида давом этган норозилик акциялари, бир неча милиция ва солик инспекцияси автомашиналари агдарилиб, ёкиб юборилганини хисобга олмаса, нисбатан осойишталик билан тугаганининг сабаби милиция ўзини совукконлик билан тутгани эмас, балки одамлар ўз чикишларини зўравонлик йўлга тушиб кетишини истамаганлари, Кўконликлар ўз норозиликларини маданий йўллар билан ифода килабилганликларидир. Бу – махаллий хукук химоячиси ва мухолифатчиларнинг фикри.

Норорзиликка чиккан одамлар билан мулокот килиб, уларни конуний йўллар доирасидан ташкарига чикмасликка чакирганлардан бири – «Бирлик» Партияси раисининг ўринбосари, Кўкондаги 86-сайлов округидан мамлакат парламенти депутатлигига номзод килиб кўрсатилгган Исмоил Дадажон бўлди. У Вазирлар махкамасининг кеча кучга кирган ва тўпалонларга сабаб бўлган карори ва шу каби ўйламасдан кабул килинган карорларнинг олдини олиш мухолифатнинг вазифаси эканлигини, мухолифат расман тан олинмас экан, бу каби вокеаларнинг олдини олиб бўлмаслигини гапирди.

Кеча одамлар шахар хокимининг «бозорларда хеч нарса ўзгармайди, аввалларидек савдони давом эттираберинг» маъносидаги ваъдаларидан кейин таркалиб кетишди. Шундан бери, бугун хам, Кўконда таинчлик-хотиржамлик, дейди махаллий мухбиримиз. Хар холда, ташки кўринишидан шундай. Баъзилар кутганидек, бугун кама-камашлар бошлангани йўк. Чунки, кечаги вакеалардан эс-песи чикиб кетган махаллий хокимият хали ўзига келганича йўк. Бир неча кундан кейин хамма нарса жойига тушади, одамларга тазйиклар бошланади. Колаверса, махаллий хокимият бунга Тошкентдан «фатво» кутаётганига хам шубха йўк.

Бугун Кўконни Тошкент ва Москвада аккредитация килинган чет эл журналистлари «босишган». Улар оддий одамлар ва хокимият расмийлари билан гаплашиб, бўлаётган вокеаларнинг сабабларини ўрганишга, бу вокеалар бериши мумкин бўлган акс-садоларни олдиндан кўра билишга харакат килмокдалар. Уларни кизиктираётган саволлардан бири – бу вокеалар хозир давом этаётган сайлов кампаниясига кандай таъсир этади? Табиийки, улар ўз саволларига жавоб излаб мухолифатчилар билан хам сухбатлашмокдалар ва уларнинг сайловларда иштирок этиш учун килаётган харакатлари ва хокимиятнинг уларга карши килаётган ишлари хусусида хам маълумот тўпламокдалар. Шу маънода, бўлган вокеалар сайлов кампаниясининг жонланишиги хизмат килиши шубхасиз.