Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
«Бирлик»чиларнинг яна бир галабаси, яраланган хукумат газабда
Хабарларимиздан маълумки, «Бирлик» фаолларини депутатликка номзод килиб кўрсатган Ташаббус гурухларинпи рўйхатдан ўтказмаслик учун Ўзбекистон хукумати тарихда кўрилмаган лўттибозликлар килишга бошлаган эди. Булардан бири – Ташаббус гурухи мажлиси хужжатларини кабул килиб олмаслик, кабул килиш муддати 23 октябрда деб бахона кўрсатиш. Аммо, мухолифатчиларнинг талабларидан кейин, бу муддат 10 ноябрга ўзгартирилди, лекин, буни чет чет элликларгагина эълон килган хукумат, ичкарида сиёсатини хали ўзгартирмади.
«Бирлик»чиларнинг ЕХХТ ва Гарб давлатлари ташки ишлар вазирликларига мурожаати, Абдурахим Пўлатнинг баъзи давлатларни Тошкентдаги элчиликларига килган телефонлари натижа берди. Ўзбекистон хукумати хужжатлари олишга рози эканлигини билдирди.
Аммо, «отдан тушиб, эгардан тушмас» деганларидек, хамма жойда СНБ, милиция ва махаллий хокимият вакиллари номзод кўрсатилган жойларда уйма-уй юриб, ташаббус гурухи аъзоларига тазйик ўтказишни бошладилар. Шу дакикаларда уйма-уй юришлар давом этмокда.
