Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Дупутатликка номзод «Бирлик»чига карши провокациялар бошланди
Кеча, 24 октябрь куни Андижон вилояти Мархамат туманидан Олий Мажлиснинг куйи палатаси депутатлигига 17- «Истиклол» сайлов округидан номзод килиб кўрсатилган «Бирлик» Партиясининг шу туман ташкилоти раиси Мусажон Бобожоновга давлат амалдорлари томонидан турли шаклдаги таъзйиклар уюштирила бошланди. Дастлаб уни Асака шахри марказида жойлашган округ сайлов комиссияси якинида икки фукаро кийимидаги шахс тўхтатиб, ундан хужжат талаб килди. Мусажон улардан ўзларини танитишларини сўраганда, улар буни рад этдилар.
Мусажан Бобожонов бир оздан сўнгра ўзининг ишончли вакили Анора Хамдамова билан Ташаббус гурухи мажлисининг хужжатларини топшириш учун Асака ёг заводида жойлашган сайлов комиссиясига келганда, яна ўша 2 шахсга дуч келди. Улар бу сафар заводнинг кўриклаш бўлими милиционерлари оркали Мусажаннинг хужжатларини олиб текширишга муяссар бўлдилар. Милиционерлар бу икки шахснинг кўрсатмаларини сўзсиз бажаришларидан маълум бўлдики, улар органларнинг одами эдилар.
Сайлов комиссиясида хеч ким бўлмагани сабабли Мусажонов ва Хамдамова кайтиб кетишга мажбур бўлишдир. Шунинг айтиш керакки, улар 23 октябрь куни хам соат 11.00. дан 16 гача бу ерда кутиб, хеч кимни топиша олмаган эди.
Мусажон заводдан уйига келгандан кейин, тахминан соат 14:30 ларда ўзини таништиришни истамаган бир одам кўнгирок килиб, унга ўз ихтиёри билан номзодини кайтариб олишни таклиф килган. Агар шундай килса, туман рахбарлари уни яхшилаб мукофатлашажагини, акс холда, унга нисбатан хар хил хужумлар хам бўлиб колиш хавфи йўк эмаслигини айтиб, кўркитишга интилган.
Шундан сўнг Мусажон Бобожонов дархол Тошкентга кетиш ва у ерда Марказий Сайлов Комиссиясидагилар билан учрашишга карор килди. Айнан шу вактда унинг уйига участка нозири ўринбосари лейтинант З. Мухиддинов кириб келди ва уни туман ички ишлар бўлимига чакиришаётганини билдирди. Табиий, Мусажон уларнинг чакиригини рад этди.
Милициионер кетгач, депутатликка номзод Мусажон Бобожонов милиционерлар тарафидан ушлаб колиниш хавфини хисобга олиб, сокол-муйлабини олиб ташлади ва кийимларини хам ўзгартириб, милиционерларнинг кўзига тушмайдиган йўллардан зудлик билан Тошкентга жўнаб кетди.
Детектив кинолардан фарки бўлмаган вокеалар юз бермокда, дейди бу хусусда хабар берган Андижонлик мухбиримиз. Хокимиятдагиларни бу кадар талвасага туширган «Бирлик»чиларни биринчи галаба билан табриклаш мумкин.
