«Бирлик» рахбарларидан бири мамлакат парламенти депутатлигига номзод бўлди

«Бирлик» Партияси раисининг ўринбосари Исмоил Дадажонов бугун Кўконда бўлиб ўтган сайловчиларнинг Ташббус гурухи мажлиси томонидан 86-чи Кўкон округи бўйича Олий Мажлис Конунчилар Палатаси депутатлигига номзод килиб кўрсатилди. Айни мажлисда партия раисининг бошка ўринбоасари Хамдам Сулаймонов Фаргона вилояти Кенгаши депутатлигига номзод бўлди.

Бу мажлиснинг тайёрланиши ва ўтказилиши осон кечмади, деб хабар беради махаллий мухбиримиз. Бир хафтача аввал Ташаббус гурухининг мажлиси учун бир «Тўй уйининг» зали кираланган эди. Аммо, куни кеча унинг эгаси хокимиятдагиларнинг тазйики остида ўз мажбуриятидан воз кечди. Тушуббус Гурухи ташкилотчилари дархол бошка жой излашга киришдилар. Нихоят, шахарнинг энг катта залига эга бўлган «Хамза» театри рахбарияти мажлисга жой беришга карор килди. Ташаббус гурухи жойнинг кирасидан ташкари театрнинг электр энергияси бўйича карзини бир кисмини тўлайдиган бўлди, шахар электр тармоклари хизмати эса, узиб кўйилан электр энергиясини улади.

Аммо, бугун белгиланган вактда (соат 14 да) мажлисга келган сайловчилаар «Театр биноси ремонтга ёпилди» эълонига дуч келдилар. Хамдам Сулаймонов дархол Тошкентга, Марказий Сайлов Комиссиясининг ходими Низомиддин Нурматовга телефон килиб, бу масалага аралашишни ва сайловчиларнинг хукукларини химоя килишда ёрдам беришни сўради. Бир оздан кейин масала хал бўлди. Маълум бўлишича «Марказий Сайлов Комиссиясининг раиси Бўритош Мустафоев – вилоят хокими – шахар хокими» телефон кўприги ишлаган ва сайловчилар мажлисини Хамза театрининг ховлисидаги очик амфитеатрда ўтказишга рухсат берилган.

«Мажлисда 600 дан ортик сайловчи катнашди, – деди мухбиримизга Хамдам Сулаймонов. – Аммо, расмий рўйхатга паспорти билан келган 517 кишининг исмини киритдик. Аввал, 86-чи Кўкон округи бўйича мамлакат парламенти депутатлигига Исмоил Дадажоновнинг номзоди тасдиклангач, йигилганларнинг асосий кисми иштирокида Фаргона вилояти Кенгаши депутатлигига 10-чи Фуркат сайлов округи бўйича менинг номзодим кўрсатилди ва тасдикланди».

Бу мажлиснинг хужжатлари дархол нотариусдан тасдикланиб, соат 16:30 да 86-чи Округ сайлов комиссиясига олиб келинди, деб давом этади мухбиримиз. Аммо, сайлов комиссяси берк, гаплашадиган одам йўк экан. Шу дакикаларда Ташаббус гурухининг рахбарлари Тошкентга телефон килиб, масалани хал килишга интилмокдалар.

Вашингтондан бу ерга телефон килган «Бирлик» рахбари Абдурахим Пўлат ўз сафдошларини, кичкина бўлса хам, биринчи галаба билан табриклади.