Андижонда мустакил касаба ташкилоти тузилди

Кеча Андижонда Ўкитувчиларнинг мустакил касаба ташкилотини тузиш бўйича таъсис йигилиши бўлди. Йигилиш ўтказиш учун шахардаги Ўкувчилар саройидан жой берилмагач, унинг катнашчилари вилоят халк таълими бошкармаси ёнидаги болалар богида йигилдилар. Таъсис йигилишида ташкилот дастури ва низоми кабул килинди. Марказий кенгаш ва тафтиш комиссияси аъзолари, ташкилот рахбарияти сайланди. Вилоятдаги Мархамат тумани 7- мактаб-интернати араб ва инглиз тиллари ўкитувчиси Мусажон Бобажонов ва Андижон тумани 21-мактабнинг кимё-биология ўкитувчиси Исроилжон Холдоровлар хам ташкилотнинг рахбариятига сайландилар. Уларнинг иккиси хам «бирлик»чи.

Йигилишга тайёргарлик кўриш жараёнида ташкилотни тузиш Ташаббус гурухиига маъмурлар томонидан катта тўскинликлар килинди. Масалан, гурух аъзолари бўлган ўкитувчилар прокурорлик ва ички ишлар бўлимларига чакиртирилдилар, туманларнинг хокимликлари ва халк таълими бўлимларидан мактабларга вакиллар юборилиб, ташкилотни тузишга карши ташвикот олиб борилди, ташаббусчиларнинг баъзилари «Бирлик» аъзоси эканлиги туфайли уларга сиёсий айблар кўйишга интилинди ва хоказо. Бу ўкитувчиларга нисбатан турли йўллар билан тазйиклар ўтказиш хамон давом этмокда.

Нима бўлса хам, дейди мухбиримиз, шу йил ёзда Мархамат туманилик ўкитувчи Мусажон Бобожоновнинг Ўзбекистон Конституцияси 34-моддаси хамда Инсон Хукуклари Умумжахон Декларацияси 23-моддасига риоя килган холда Ўзбекистон мактаб ўкитувчиларига «Мустакил касаба уюшмаси» тузиш ташаббуси хакидаги мурожаатномаси билан бошланган жараён амалий иш билан битти.