«Давра Кенгашининг» навбатдаги мажлиси

6 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон мухолифат партиялари ва хукук химоячиси ташкилотларининг «Давра кенгаши» навбатдаги йигилишини ўтказди. Унда «Бирлик», «Эрк», «Озод Дехконлар» партиялари, Ўзбекистон демократик кучлар форуми, Ўзбекистон инсон хукуклари жамияти, «Эзгулик» жамияти, Мустакил инсон хукуклари жамияти ва Демократик ислохатлар марказининг вакиллари катнашдилар.

Мажлис катнашчилари «Давра Кенгашига» кирувчи ташкилотлар ўртасида тушунмовчиликларга йўл кўймаслик, демократияни ривожлантиришда хамкорлик килиш ва бу йил бўладиган сайловларда бир бирларинининг номзодларини кўллаб-куватлаш масалаларини ўз ичига олган Меморандумнинг лойихасини кабул килдилар. Бу хужжат «Давра Кенгашига» кирадиган ташкилотларда мухокама килиниб, унинг 26 сентябрга мўлжалланган мажлисида кабул килинади.

Мажлисда сайловларга тайёрланиш масаласи хам мухим ўрин олди. Хозирги боскичда номзодлар кўрсатиш максадида тузиладиган ташаббус гурухларининг аъзолари учун тренинглар ўтказишга катта эътибор берилмокда. Хусусан, Кашкадарё (маъсуллар – «Эрк» Партияси раиси Самат Мурод, «Бирлик» Партияси раис ўринбосари Дайнов Ташанов), Самарканд («Бирлик» раиси ўринбосари Холткназар Ганиев, «Эрк» Партиясидан Ойгул Маматова), Навоий («Бирлик» Партияси раис ўринбосари Исмол Дадажон) вилоятларида тренинглар ўтказиш хусусида конкрет карорлар кабул килинди.

«Давра Кенгашининг» катнашчилари Шимолий Осетиядаги бўлиб ўтган террористик харакатлар юзасидан Россия президенти Владимир Путинга террорни кораловчи ва хамдардлик билдирувчи мактуб жўнатишга карор килдилар, мактубнинг матни шу ердаёк тасдикланди.