Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Андижонда халкка ўк отганалар ва оттирганлар халк олдида жавоб берадилар! («Бирлик» Партиясининг Баёноти)
15 май 2005 йил
Андижондаги 13 май вокеалари кўрсатдики, Ўзбекистонда Каримов бошкараётган режим кундалик хаётий масалаларни хал этишга кодир эмас. Кичкина бир куролли гурух камокхонадан бошлаб вилоят хокимлигигача, яъни истаган ерини осонликча босиб олиши мумкинлигини намойиш килди.
Демократик принципларга содик бўлган «Бирлик» Партиясининг аъзоларига зўравонлик килиш, унинг вакилларини якинда бўлиб ўтган сайловларда катнаштирмаслик учун коннубузарлик килишда устаси фаранг эканлигин кўрсатган хокимият бошка йўналишдаги мухолифатчиларга карши хеч нарса килолмаслиги равшан бўлмокда. Хукумат Тошкентда салкам доимийга айланган террористик хужумларни тўхтатолмагани каби Андижондек бир вилоят марказининг ўз контроли остидан чикиб кетишини хам олдини ололмаслигини кўрсатди.
Бу куролланган гурухнинг хатти-харакатлари ноконуний ва зўравонликка асослангани учун кораланиши кераклиги табиий. Аммо, уларнинг талаби айнан мавжуд хокимият тарафидан топталаётган адолатни тиклаш бўлгани ва уларнинг талабини кўллаб кувватловчи минглаб кишилар кўча ва майдонларга чиккани сабабли, Ўзбекистон рахбарияти вазиятни нормаллаштириш максадида музокарага асосланган тинч йўлларни танлаши лозим эди. «Бирлик» Партияси бу масалада хар тарафлама ёрдамга хозир эканини эълон киди, лекин хокимият бундан фойдаланишни истамади.
Ўзбекистон хукумати вазиятдан чикиш учун одатдагидек куч ишлатиш йўлини танлади. Хукук тартибот органлари мутлако ишга яроксиз эканлиги кўриниб тургани учун, конфликтни хал этишга – вазифаси мамлакатни ташки тахдидлардан химоя килиш бўлган ва тинч ахоли бор жойларда амалиёт олиб боришга ўргатилмаган – харбий аскарлар ташланди.
Маълум бўлишича, хокимият вакиллари исёнчилар билан хеч кандай музокара олиб боришмаган, тинч ахолининг хавфсизлигини таъмин этишни ўйлашмаган. Таслим бўлиш хакидаги ультиматумдан сўнгра, харбийлар Андижон вилояти хокимлигини эгаллаб турган куролли гурух ва хокимлик артофидаги ичида ёш болалар, аёллар кўп бўлган тинч ахолини 13 май кечкурун ўкка тутишган. Кочиб кетган исёнчиларни таъкиб килиш бахонасида эртаси кун шахар махаллаларига кирган аскарлар ёш болалар, аёлларга ўк отишган. Натижада, 2 кун ичида, исёнчилардан ташкари, юзлаб одам халок ва ярадор бўлган.
Биз Ўзбекистон хукуматининг ўз халкига карши килган бундай хунрезлигини кескин ва нафрат билан коралаймиз. Ўз халкини ўкка тутиш жиноятдир. Бу ишларнинг бошида Андижонга келиб, амалиётларни шахсан бошкарган мамлакат президенти Ислом Каримовнинг ўзи тургани халкимизнинг такдири кимларнинг кўлида колганини жуда яхши кўрсатмокдадир.
Хеч шубха йўкки, халкни ўкка тутганлар ва туттирганлар халк олдида, конун ва тарих олдида жавоб берадилар.
«Бирлик» Партияси шу кунларда халок бўлганларнинг якинларига хамдардлик изхор этади.
Мавжуд тузумни конституцион йўллар билан ўзгартиришга каратилган бизнинг курашимиз эса давом этаберади.
* * *
