Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Юсуф Жума: АЗОВСТАЛДАГИ УКРАИНАЛИК АФСОНАВИЙ ҚАҲРАМОНЛАР ШАРАФИГА!!!
Қўрқоқ, ёвуз Путиннинг кўкдаги димоғини
Балчиққа қориштирди – Азовстал эрлари!
Ёқдилар донғи ўчмас эрларнинг чироғини,
Кўнглимни ёриштирди – Азовстал эрлари!
Шундай бир байроқ борки – уни кўтарган Тангри –
Шу ялов остидаги ботирлар ўлмас – мангу,
Бу номус, кўкнинг ости остида бўлсин – орзу,
Кўнглимни ёриштирди – Азовстал эрлари!
Ноэр гала Тангрининг йўлин тўса оларми,
Эрларга узатилган қўлин кеса оларми?!!!
Ракеталари эрлик ўрнин боса оларми?!!!
Кўнглимни ёриштирди – Азовстал эрлари!
Ҳар қандай поёнсизлик ғурурдан кўра тордир,
Ҳар бирида номуссиз эллардан зўр куч бордир,
Шундоқ чексиз қудратга кўҳна Туроним зордир,
Кўнглимни ёриштирди – Азовстал эрлари!
Одамзот, номусга кел, фақатгина номус – дин,
Қачонгача яшайсан – тутқунликларга тутқун?!
Азовсталга эврил, АЗОВСТАЛ бўл, очун!!!
Кўнглимни ёриштирди – АЗОВСТАЛ ЭРЛАРИ!!!
2022 йил, 21 апрель.
