Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Қирол ўлди — яшасин қирол!

Ислом Каримов ва Норвегия қироли Харальднинг ўлими
Кеча, 28 август куни Норвегия қироли Харальд вафот этди. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳам, мустақил манбаларга кўра, 2016 йил 28 август куни вафот этган эди.
Иккаласи ҳам давлат бошлиқлари эди. Лекин бирининг ўлими ҳақида ўша заҳоти бутун дунё билди, иккинчисининг ўлими эса халқдан яширилди.
Норвегия қироли Харальд вафот этган заҳоти унинг ўғли Хокон Конституцияга мувофиқ автоматик равишда янги қирол бўлди.
Ҳеч ким «энди ҳокимият кимга ўтади?» деб йиғилиш ўтказмади, ҳеч ким музокара олиб бормади. Чунки ворис кимлиги Конституцияда олдиндан белгилаб қўйилган эди.
«Қирол ўлди — яшасин Қирол!»
Шу билан ҳокимият бир қиролдан иккинчи қиролга ўтди.
Энди Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг ўлимига қарайлик.
Ислом Каримов 2016 йил 27 август куни оғир инсультдан сўнг комага тушди ва мустақил манбаларга кўра, 28 август куни вафот этди.
Аммо унинг ўлими 5 кун давомида халқдан яширилди ва фақат 2 сентябрь куни расман эълон қилинди.
