Ислом Каримов сотиб олган яна битта шоир Муҳаммад Солиҳ

Пўлат Ахунов: 2021 йил 15 ноябрда журналист Бобомурод Абдуллаевнинг «Факт ва Фикр» (Fakt Va Fikr) канали мен билан интервью уюштирди.

Ушбу интервьюда Ислом Каримовнинг топшириғи билан Муҳаммад Солиҳ ўзбек мухолифатини қандай парчалагани ҳақида тарихий фактлар ва шахсий гувоҳликларимни келтираман.

«Бирлик» халқ ҳаракати ичидаги келишмовчиликлар, Муҳаммад Солиҳнинг Ислом Каримов билан яширин учрашуви, 1989 йил 10 сентябрга белгиланган 100 минг кишилик митингнинг тўхтатилиши ва мухолифатнинг парчаланишига олиб келган воқеалар ҳақида сўз юритаман.

Шунингдек, Муҳаммад Солиҳга Тошкент марказида ажратилган 53- ва 54-рақамли квартиралар масаласига ҳам тўхталаман. Бу воқеа ҳақида ўша даврда «Ҳаракат» журналида «53–54: Сотқинликнинг замонавий рамзи» номли мақола чоп этилган эди.

Ушбу воқеаларга оид шахсий хотираларим ва тарихий ҳужжатларга асосланган фикрларимни бугун ҳам муҳим деб ҳисоблайман.

Шу сабабли 2021 йилдаги ушбу интервьюни «Ислом Каримов — Хотиралар» туркумининг давоми сифатида ўз YouTube каналимда қайта эълон қилмоқдаман.

Интервьюни уюштирган: журналист Бобомурод Абдуллаев
Канал: Fakt Va Fikr
Дастлабки эълон қилинган сана: 15 ноябрь 2021 йил