17 August 2010
03:38 - Имом хатибга Қашқадарё вилоят миршабларидан Рамазон туҳфаси
Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Бош имом хатиби Мамарайим домла Ҳайитов 28 йиллик имомлик фаолиятидан сўнг Мусулмонлар идораси буйруғи билан лавозимидан четлатилди. Бироқ диний идоранинг буйруғи маҳаллий диндорларнинг кескин қаршилигига учради, бир қатор мусулмонлар норозилик акциялари ўтказиш ҳаракатига тушишди. Туман миршаблар бу ишларнинг орқасида имомнинг ўзи турибди деб, уни бир неча тарафдори билан ҳибсга олишди ва 15 кунга қамоқ билан жазолашди.

Шу кунларда жазо муддатини ўтаб бўлган домла таниқли уламолар Абдурашид қори Баҳромов, Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари билан биргаликда хорижда илм олган.