28 March 2023
21:39 - Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) мулозимининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг диний эркинликлар бўйича махсус маърузачиси, мандати тугаётган Аҳмад Шаҳид 3 кун мобайнида Ўзбекистонда бўлди.

Аҳмад Шаҳид ташрифи давомида Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти офисида фуқаролик жамияти вакиллари, адвокатлар ва блогерлар билан учрашди.

Шунингдек, АҚШ элчихонасида мамлакатимиздаги диний эркинликлар вазияти бўйича ҳисоботини эълон қилди. Ҳисобот 5 йиллик даврни ўз ичига олади ва унда соҳадаги ютуқ ҳамда камчиликлар тилга олинади.

Мулозим Ўзбекистонга 2018 йилда келган ва Жаслиқ лагерини ёпишни тавсия қилган. Ўзбекистон ҳукумати бу тавсияни амалга оширди. Айрим тавсиялар чала бажарилган, уларнинг айримлари бажарилиш жараёнида.

Мальдив фуқароси Аҳмад Шаҳид ўтган йилнинг 1 августида БМТдаги ваколатини топширди ва ҳозирда Британиядаги инсон ҳуқуқлари ташкилотларидан бирида фаолият олиб бормоқда.

“Келгусида ҳам БМТнинг махсус маърузачилари билан ҳамкорлик масаласини гаплашиб олдик” дейди “Эзгулик” раҳбари Абдураҳмон Ташанов.

Расмда - Аҳмад Шаҳид.