24 March 2023
17:28 - Темурмалик Бердихон: Уйғур қизларини мажбуран Хитойликларга никоҳлаб беришмоқда
Хитой иблислари гулдай сулув Уйғур қизларини мажбуран Хитойликларга никоҳлаб беряпти. Бош тортган мусулмон ота ахлоқ тузатиш колониясига жўнайди. Максад битта ғирромлик билан қўшиб олинган Туркистоннинг бир бўлагини, ассимилация қилиб йўқотиш. Хитой айнан шу йўл орқали бутун бошли Турк миллати бош оғриғидан қутулмоқчи.

Хитой эрдан Турк мусулмон туғилмайди. Уша бола аждодлари тилиниям унутиб ўзини Хитойлик деб ҳисоблайди. Уни сен Хитойликсан деб тарбиялашади, бора бора Уйғур миллати Хитой халқи орасига сингиб йўқ бўлади. Биз талпиниб мақтаб ётган араблар эса кўриб туриб, ҳой нима қиляпсан деб бир оғиз айтолмайди. Чунки уларда Саодат асридаги номус ҳам духи ҳам йўқ.

Ер юзида икки млрд-га яқин мусулмон бор, афсуски улар номигагина муслим. Биронтаси бир оғиз даьво билан чиқолмайди. Улар диндошларига зулм қилинётганини билишади, лекин ғингқ этолмайди. Улар фақат Абраҳа филларини тошлаган илоҳий қушлар келишини кутиб ўтираверишади. У қушлар эса ҳеч қачон келмайди.

Бир пайтлар бутун дунега ўз таьсирини ўтказган Турклар ҳозир шу ҳолга тушиб ўтирибмиз. Араблар эса долларнинг қулига аллақачон айланиб бўлган. Уларга фарқи йўқ Уйғур қирилиб кетсаям қилт этмайди. Чунки улар Турк эмас, дунёда эса битта ҳақиқат бор.

* * * * *

“Ҳаракат”: Бу мақола ўзбекларни ҳам қизиқтириши табиийдир. Шу сабабли уни сайтимизда эълон қилмоқдамиз. Биз уйғурлар тарафдоримиз, чунки, турк халқимиз. Минг афсуски, турк халқлари ҳали ҳам битта бўлолмаяптилар, ички келишмовчиликлар бор.

Минг афсуски, Ислом дини ичида ҳам тушунмовчиликлар кўп. Бу ҳақда сайтимизда мақолалар ҳам ёзилди.

Аммо, ҳозир бу ерда битта нарсага ҳамманинг эътиборини қаратмоқчимиз.

Бир неча кун аввал чиққан хабарларимизда дунё мусулмонларининг сони 3 миллиард атрофида эканлиги , уларнинг 2,8 миллиарди суннийлар, 150 миллиони шиалар эканлиги ёзилганди. Бу рақамлар осмондан эмас, бир неча сайтлардан олинган эди.

Темурмалик Бердихоннинг мақоласида дунёда мусулмонларнинг сони 1,6 миллиард атрофида эканлиги айтилган. Текшириб кўрдик, жуда кўп сайтлардан ҳам шундай рақам кўрсатилган. Аммо, биз ҳам рақамларни осмондан эмас, мажуд сайтлардан олгандик-ку.

Кўриниб турибдики, мусулмонлар ҳали ҳам фақат қолоқ ва қашшоқликда эмас, ўз сонларини тўғри белилашда ҳам ғарибликда қолмоқдалар.

Келинг, биргаликда шу нарсалар устида ўйлалик, энг камида, айтилаётган рақамларнинг илдизини топайлик.

Бир саволимиз бор: бу хабаримиздаги тожиклар сайтидан олинган расмда Темурмалик Бердихон борми? Бор бўлса, қайсибири?