23 March 2023
18:43 - Ўзбекистон давлати қачон ва қандай пайдо бўлди? Даҳшатли савол: Нимага Ўзбекистондаги ўзбекларни бу савол ҳеч қачон қизиқтирмаган эди? Расмдаги Абдураҳим Пўлат нималар демоқда?
Ҳа, бу савол ўзбекларнинг мутлақо кўпчилигини қизиқтирмаган эди, бу давлатнинг моҳияти ҳеч кимни қизиқтирмасди.

Бу саволлар устида биринчи бўлиб 1964 йили Москвада Энергетика Институтида ўқиётган, ҳозир “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг раҳбари бўлган Абдураҳим Пўлат қизиқишга бошлади. У Москвадаги машҳур Ленин кутубхонасида кунлаб ўтириб, тарихимизда бўлган муҳим воқеаларни ўрганди.

Маъум бўлдики, Ўзбекистон давлатини ўзбеклар эмас, СССР Олий Совети Кенгаши 1924 йил 27 октябрь куни яратган экан.

Абдураҳим Пўлатнинг таклифи билан 1964 йили Ўзбекистоннинг 40 йиллигига бағишланган Москвадаги ўзбек студентларининг йиғилиши тарихда биринчи марта Энергетика Институтининг Саройида ўтказилди. Айнан шу йиғилишда Абдураҳим Пўлат ва бир ўзбек студент қиз Эркин Воҳидовнинг “Ўзбегим” шеърини мисрама-мисра ёддан ўқиб эшиттирдилар, яъни буюк иш қилинди. Бир неча кун ичида бу йиғилиш ва Ўзбекистоннинг тарихи ҳақидаги мақола Абдураҳим Пўлат тарафидан бу институтнинг ҳафталик “Энетгетик” газетасида нашр этилди.

Ўзбекистоннинг тарихини ўта қисқача тушунтирамиз.

СССР Олий Совети Кенгаши 1924 йил 27 октябрь куни Ўзбекистон давлати яратиш ҳақидаги қароридан кейин ўта тезликда ҳали амалда тузилмаган Ўзбекистон давлатининг парламенти яратилибди ва 1925 йил 5 майда бу қоғоздагина бор бўлган парламент Ўзбекистон давлати тузиш қарорини тасдиқлабди. Бу давлатнинг Конституцияси ҳақида Абдураҳим Пўлат ҳеч қандай маълумот тополмабди. Аммо, кейин маълум бўлишича, бу Конститцияда диққатга сазовар ҳеч нарса йўқ экан.

Бироқ, 1937 йили бироз ўзгартилиб, қайтадан қабул қилинган Конституцияда айтилишича, Ўзбекистон мустақил давлат эмиш, ўз ихтиёра билан СССРга кирганмиш, ўз хоҳиши билан ўзи истаган пайтида СССРдан чиқиб кетиши мумкинмиш, кейинчлик киритилган Конституциядаги ўзгартиришларга кўра, Ўзбекистон чет давлатларда ўз элчихоналарни очиши мумкин бўлибди.

Аммо, бу нарсаларнинг ҳаммаси қоғозда қолган, Ўзбекистон русларнинг мустамлакаси бўлиб қолаверган.

Ўз Констутициясига кўра, Ўзбекистон мустақил давлат экан, 1991 йили август ойининг охирида Ислом Карим тарафидан эълон қилинган Ўзбекистонни мустақил давлатга айлантириш қарори МАСХАРАБОЗЛИКДАН бошқа нарса эмасди.

Буни аввалдан билган Абдураҳим Пўлат “асосий вазифамиз СССРдан чиқиб кетиш” эканлигини урғулар эди.

1991 йил 8 декабрь куни Беларус ўрмонларида жойлашган Беловеж қароргоҳида,1922 йили Россия, Белорусия, Украина ва Закавказия давлатлари яратган СССР, Закавказия давлати йўқ бўлиб кетгани сабабли, қолган 3 давлат раҳбарлари тарафидан СССРни тарқатиб юбориш ҳақида битим имзоланди. 21 декабрь куни Қозоғистоннинг ўша пайтдаги пойтахти Олмаота шаҳрида яна 8 республика (Озарбойжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Молдова) раҳбарлари бу битимни имзоладилар.

25 декабрь куни М. С. Горбачёв СССР Президенти лавозимидан истеъфо берди. 26 декабрда СССР Олий Кенгашининг юқори палатаси сессиясида СССРнинг мавжудлигини тугатиш тўғрисидаги №142 сонли декларация қабул қилинди. Шу тариқа СССР йўқ бўлди.

АНА ШУНДАН КЕЙИН, ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТИ ҲАҚИҚИЙ МУСТАҚИЛЛИККА ЭРИШДИ.

Бундай ғалабамизнинг асосчилари - “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг муҳташам митинглари ва бу муаммоларни тарихда биринчи бўлиб кўтарган Абдураҳим Пўлат бўлган эди.

Тўғри, ҳозир ўз мамлакатида ўлим хавфи остида қолган Абдураҳим Пўлат Ўзбекистондан қочиб 25 йилдан бери мажбуран АҚШда яшаётгани - ЎЗБЕК МИЛЛАТИНИНГ тарихида умробод қоладиган шармандалик тамғалардан биридир.

Бу тамғалардан қутилиш устида Ўзбекистонни ҳақиқий мустақиллика эриштирган “Бирлик” Партияси, унинг матбуот органи бўлган “Ҳаракат” Агентлиги ва уларнинг амалдаги раҳбари Абдураҳим Пўлат ҳам ишламоқдалар.

Ҳеч шубҳа бўлмасинки, Ўзбекистонни замонавий, демократик ва фаровон давлат даражасига улар олиб чиқадилар.