21 March 2023
07:16 - Кеча, яъни 20 март куни қрим-татар халқининг буюк фарзанди Исмоил Гаспринскийнинг таваллуд куни эди

Кеча, яъни 20 март куни қрим-татар халқининг буюк Исмоил Гаспринскийнинг таваллуд куни эди

Кеча қрим-татарлар унинг 172 йиллигини нинишонладилар. У Қримнинг Бахчасарой туманида туғилиб, Россия Империясидаги мусулмонлар ичида сиёсатчи, жамоат арбоби, зиёлий, педагог, ношир ва диссидент сифатида жуда яхши танилган ва ҳурмат қозонган инсон эди.

Исмоил Гаспринский жадидчиликнинг асосчиларидан бири ҳам бўлган.

Қрим-татар халқи уни туркийликнинг тикланиши, ўзгаришлар байроғи, зерикарли догмалардан ва эски қолиплардан воз кечиш рамзи сифатида ҳам ҳурмат қилган.

19-аср охири ва 20-аср бошларидаги энг машҳур таълим ислоҳотчиси, миллий мактаб ислоҳотини тайёрлаш ва амалга оширишда, илк миллий дарсликларни яратишда Исмоил Гаспринскийнинг ғоялари инобатга олингани ҳам маълум.

Атоқли педагог ўз ҳаётини анъанавий маънавият ва Европа маданиятининг илғор ютуқларини бирлаштиришга бағишлагани туфайли нафақат Россия Империясида, балки унинг чегараларидан ташқарида ҳам исломнинг барча тарафдорлари орасида обрўга эга бўлганди.

Бир оғиз сўз билан айтсак, Исмоил Гаспринский шундай инсонлардан биридир деб тан олинишидан ташқари, у ўша даврни яратувчларидан бири эканлигини ҳам эслатишимиз лозим.

1851 йил 20 март куни туғилган Исмоил Гаспринский 1914 йил 11 сентябрда Бахчасаройда оламдан ўтди.

Қрим-татарлар, ҳамма татарлар, турклар ва туркий халқлар ҳамда мусулмонлар бу буюк инсон билан фахрланишлари ва уни доим ёдларида тутишлари ўз-ўзидан маълумдир.