21 March 2023
03:42 - Нега қашшоқ ва бойлар борлиги, нега бундай давлатлар борлигини улуғ олим Жеймс Робинсон замонавий тил билан тушунтиролмасдан, ҳамма нарсани жамиятни кимлар бошқариши билан боғлабди. У коммунистми?
Жеймс Робинсон Тошкентга келаётгани, у “Мамлакатлар таназзули сабаблари”(Why Nations Fail) китобининг муаллифилиги, у АҚШдаги Чикаго Университети профессори эканлиги, унинг Тошкентга келишини Висконсин Университети докторанти, “Иқтисодчи кундалиги” блоги муаллифи Беҳзод Ҳошимов ва АҚШдаги Бостон шаҳри яқинидаги Ҳарвард Университети докторанти, “Uzbekonomics” блоги муаллифи Ботир Қобиловлар уюштирганини шу йил 2 мартдаги хабаримизда билдиргандик.

Энди маълум бўлишича, Жеймс Робин17 мартда келган ва турли учрашувларда ўз ғояларини пропаганда қилмоқда. Биз уни касмтиш ниятимиз йўқ, у тўғри иш қилмоқда.

Бу улуғ олим “нимага айрим давлатлар бой, айримлари камбағал” савол устида ҳам, бунинг сабабларини ўрганиш устида ишлаган? Шулар устида илмий изланишлар олиб борган олим, Чикаго университети профессори, иқтисодчи Жеймс Робинсон 17 март куни илк марта Тошкентга келибди.

Дунё миқёсидаги таниқли олим иқтисодчилар, банк-молия мутахассислари, давлат расмийлари, жамоатчилик фаоллари, талабалар ва ёшлар иштирокидаги учрашувларда, ўз китобида ҳам урғулангани каби, нега айрим давлатлар бойиб кетгани, айримлари эса қашшоқ,деган савол атрофидаги турли жавоблар ва фаразларни рад этибди.

Унинг денгизга чиқиш имкони бор-йўқлиги, ерости бойликларининг ҳажми қанчалиги, иқлими, тарихи, менталитети ва шу каби омиллар давлатларнинг бой ёки камбағал бўлишини белгилаб бера олмайди, деган фикри тўғридир. Тан олиш керакки, бой бўлишда давлатларнинг денгизга чиқиш имкони бор-йўқлиги, ерости бойликларининг ҳажми қанчалиги, иқлими, тарихи, менталитети ва шу каби омиллар ҳам қандайдир роль ўйнайди.

Демак, бу олимнинг жавоби қандайдир маънода тўғри, демоқда “Ҳаракат” мухбирлари. Чунки жуда кўп одамлар, ҳатто олимлар ҳам, баъзи давлатларнинг бойлиги - у давлат ҳудудларида тилла, нефть ва газ каби бойликлар жуда катталигидан келиб чиқаётганига ишонишади.

Аммо, асл ҳақиқат - бошқачароққина эмас, мутлақо бошқадир. Чунки, ҳозир жаннатсимон ҳаёт кечираётган Ғарб давлатларида Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларида каби жуда ҳам катта нефть бойликлари йўқ. Ҳаммада денгиза чиқиш йўли ҳам йўқ. Бундан чиқди, денгизга чиқиш бор-йўқлиги ҳам ҳал қилувчи роль ўйнай олмайди.

Ҳал қилувчи нарса халқнинг менталитети ва шу менталитетнинг маҳсулоти бўлган ДЕМОКРАТИЯ ва ДЕМОКРАТИК САЙЛОВЛАРДИР.

Айнан демократия ва демократик сайловлар бор бўлган мамлакатларда ҳамма даражадаги давлат ва жамият раҳбарлари Ўзбекистондаги каби масхарабозлик руҳида эмас, демократик руҳда бўлган ҳақиқий сайловларда халқ тарафидан сайланади. Ана ўшанда коррупция ва порахўрлик сал кам йўқ бўлади, яъни минималлашади.

Ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмаётган пайтда Ўзбекистонни мастақиллика қовуштирган “Бирлик” Партияси ва унинг “Ҳаракат” нашри ҳозир ДЕМОКРАТИЯ ва ДЕМОКРАТИК САЙЛОВЛАР ғоясини халқимизнинг менталитетига сингдирмоқда. Демак, ҳамма ўзбеклар “Ҳаракат” нашрини ўқиб боришга ўрганишлари ШАРТ.

Акс ҳолда, яъни ўзбекларни ДЕМОКРАТИЯ ва ДЕМОКРАТИК САЙЛОВЛАР қизиқтирмса, ҳозир Ғарбда илм олаётган Беҳзод Ҳошимов ва Ботир Қобиловлар Жеймс Робинсон кабиларга демократия ва демократик сайловларнинг моҳиятини тушунтиришга ўрганишмаса, Ўзбекистон ҳозиргидек қолоқ ва қашшоқликда қолаверади. Масалан, Афғонистон ёки Ироқ каби.

“Бирлик” Ўзбекистонни мустақилликка олиб чиққан ва айнан “Бирлик” Ўзбекистонни ҳақиқий фаровонликка ҳам олиб чиқади.