27 January 2023
21:25 - Ўзбекистонда суд системасида хўжа кўрсинга ўзгаришлар бўлди, одиллик тикланмади, риё давом ўтмоқда

Шариатда Аллоҳ учун эмас, хўжакўрсинга амал қилиш “риё” дейилади. Ўзбекистоннинг судларида айнан риёкорлик идиз отиб бўлган, яъни одилсизлик хали ҳам саҳнада.

Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситалари Андижон, Фарғона, Тошкент вилояти судларига тайинловлар амалга оширилибди. Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида ташкилий масалалар кўрилганми. Жумладан, айрим судьяларни ушбу лавозимда бўлишини навбатдаги муддатга узайтириш, шунингдек, ваколати муддати даврига қайта тайинлашга оид масалалар очиқ танлов асосида кўриб чиқилганмиш.

Масалан, Aзамат Ҳабибуллаев Aндижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланмиш, Фарғона вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Тўрақулов Тўлқин Aппакович Aндижон вилояти жиноят ишлари бўйича Избоскан тумани судининг судьяси лавозимига тайинланганмиш.

Хуллас, суд системасида хўжакўрсинга ишлар қилиш ва одилсизлик давом этмоқда. Бу соҳаларда жиддий ўзгаришлар қилиниши кераклиги мухолифат ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар томонидан гапирилмоқда. Аммо, Ўзбекистондаги диктаторлик тузумнинг бундай ўзгаришар қилиш нияти ҳам йўқ.

Судьялар маҳалллй депутатлар Кенгашларининг фикрини ҳам эшитмяпти, маҳаллий Кенгашларининг ўзи ҳам муҳим масалаларда янги диктатор Шавкат Мирзиёнинг буйруқларига бўйсинишга ўргани бўлган.

Шундай экан, ҳамма маҳаллий Кенгашларда ҳақиқий сайловлар ўтказилиши, у ерларда ХАЛҚ билан ҳисоблашиш, ҳақиқий воқеаларни ўрганиш ва одил қарорлар қабул қилиш лозим.

Яъни, Ўзбекистонда ҳамма ишни президент ва ҳокимларни тайинлаш, одил сиёсатга ўтиш даражасига етиб бориш ШАРТ. Президентликка Шавкат Миирзиё кабиларни ёлғондакам сайловларда сайлаш ҳам йўқ қилиниши ШАРТ.

Мамлакатимизда мухолиф партиялар оёққа туриб, ўз кучларини кўрсатиш йўлига етиб борганларидан кейин ҲАҚИҚАТ ва ОДИЛЛИК масалалари олдинга сафга чиқади. Иқтисодий ислоҳатлар ҳам ўшандан кейин тўғри са самарали йўлга ўтади.