15 August 2022
15:21 - “Ҳамма жим ва ҳаракатсиз” – рекламалар давлат тилида бўлишини кўзда тутувчи қонуннинг тарғиботи сезилмаётгани эътирозга сабаб бўлаётган экан. Хўш, сабаб нима?
Реклама давлат тилида берилиши шартлиги кўрсатилган “Реклама тўғрисида”ги қонун 9 сентябрдан кучга киради, аммо буни реклама тарқатувчиларга етказувчи тарғибот ишлари ҳамон бошланмагани жуда қизиқ.

Реклама давлат тилида берилиши шартлиги кўрсатилган “Реклама тўғрисида”ги қонун 9 сентябрдан кучга киради. Блогер Шаҳноза Соатова бу борада масъул ташкилотларнинг ҳаракатсизлигини танқид остига олди.

“9 сентябрдан янги таҳрирдаги “Реклама тўғрисида”ги қонун кучга киради. Аммо буни гўё ҳеч ким билмайдигандек - кузатилаётган ҳаракатсизлик ва жимжитлик ёқмаяпти.

Гап шундаки, янги таҳрирдаги Қонунга кўра реклама давлат тилида берилиши шарт. Вазиятга кўра бошқа тилларга таржимаси келтирилиши мумкин, бироқ унинг шрифти давлат тилидаги асосий матндан кичикроқ бўлиши, мазмунини тўғри ифодалаши ҳамда умумий реклама майдонининг кўпи билан 40 фоизини эгаллаши мумкин.

Қонуннинг ушбу 6-моддаси янги таҳрири шахсан мени жуда қувонтирган эди - пешлавҳалар тили бўйича ҳозирги бошбошдоқлик, бошқа тилнинг устунлигига барҳам берилар деб ўйлагандим.

Лекин қонун кучга киришига 1 ойдан кам вақт қолганига қарамай ҳамма негадир жим ва ҳаракатсиз. Ҳеч бир тадбиркор идораси, дўкони ё савдо маркази пештоқидаги реклама лавҳаларини янгилашга ҳаракат ҳам қилмаяпти, масъул ташкилотлар, хусусан, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва соҳага бош масъул Маънавият ва Давлат Тилини Ривожлантириш департаменти жим. Департаментнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида бу ҳақида бирон гап йўқ, телевидение ва радиода бу ҳақида сўз айтилмаяпти, тадбиркорлар лавҳаларни янгилаш тўғрисида хабарнома ҳам олмаганлар. Хуллас, амалда ҳеч ким қонуннинг 6-моддасини бажармоқчи эмас, шекилли”, – деб ёзмоқда Шаҳноза Соатова.

Блогерга кўра, қонун тарғиботига бу каби бефарқлик эртага тадбиркорларнинг норозиликларини ҳам келтириб чиқариши мумкин.

“Ваҳоланки, бу қонун ва уни бажармаслик учун жавобгарлик борлигини ҳам четга суриб турайлик, булар бари тадбиркор учун харажат ва эртага яна кўчадаги баннерлар мажбуран олдириляпти, деб норозиликлар тармоққа чиқади.

Нега шу кунгача зарур чоралар кўрилмади? Қонун кучга кирган кундан нима бўлади? Бажарилмайдими? Ё яна ҳокимият органлари билан тадбиркорлар жанги тармоққа чиқиб, масала сиёсийлашиб, “бўлди-бўлди” деб ортга қайтиладими? Бу қонун-ку?

Қачонгача шаҳарларимиз тугул ҳатто чекка қишлоқларимиз ҳам бизнинг ўзга тилга маънан қарамлигимизни шармандаларча жар солиб турувчи ташқи реклама лавҳалари билан тўлиб ётади?

Давлат тили тўғрисидаги қонуннинг янги таҳрири-ку гумдон бўлди. Ҳеч бўлмаса, Реклама тўғрисидаги қонун ишласин. Давлат тили ўзбек тили бўлган мустақил Ўзбекистонми бу ё ҳамон мустамлака ўтмишидан қутулолмаётган юртми? Яқинда Грузияда кўрдим, лавҳалар рус, турк, инглиз тилларида, аммо ҳаммасида албатта грузинча ёзилган, кейин бошқа тил. Ваҳоланки, Грузия биздан узоқроқ вақт мустамлака остида бўлган.

Тил миллат характери, қатъияти, қадрини кўрсатувчи ойнадир. Ойнамиз хиралашган, тозалаб олиш керак”, – дея ёзади Шаҳноза Соатова.

Адлия Вазирлиги матбуот хизматига кўра, ўша вақтда қонун лойиҳаси муҳокама муддати тугагач, Вазирлар Маҳкамасига юборилган бўлган, аммо лойиҳа Қонунчилик Палатасига муҳокама учун киритилмади. Шу билан давлат тилига оид яна бир норма лойиҳалигича қолиб кетди.

Хуллас, дейди фақат ҳамма нарса ЁЛҒОН, дейди бизнинг “Ҳаракат” агентлигимиз. Демак, булар тезда тузатилиши КЕРАК ва бу жуда ҳам ШАРТ!