23 June 2022
16:14 - Яна коронавирус ҳақида: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони яна 100 га яқинлашибди
Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги сўнгги бир кунда яна 98 нафар беморга коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.

“2022 йил 22 июн ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 239993 (+98) нафарни ташкил этмоқда”, дейилмоқда бугунги хабарларда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

- 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 4 нафари Андижон вилоятида,
- 7 нафари Бухоро вилоятида,
- 2 нафари Жиззах вилоятида,
- 6 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 2 нафари Навоий вилоятида,
- 3 нафари Наманган вилоятида,
- 5 нафари Самарқанд вилоятида,
- 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 2 нафари Фарғона вилоятида,
- 5 нафари Хоразм вилоятида,
- 8 нафари Тошкент вилоятида,
- 49 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Маълумот учун айтиш керакки, Ўзбекистонда 14 июн кунидан кунлик касалланиш ҳолатлари ўса бошлади ва 19 июнга келиб кунлик ҳолатлар сони феврал ойи охиридан буён илк бор 100 дан ошди. Кейинги кунларда бироз пасайиш кузатилди - 20 июн куни 93, 21 июн куни 87, 22 июн куни 82 кишида вирус аниқланганди.

Мана энди, бу рақам кеча 98 га чиқибди.