17 June 2022
16:16 - Ўзбек ҳайдовчилари илк маротаба Афғонистон орқали Покистонга юк ташувларини амалга оширганмишлар
Ўзбек ҳайдовчилар илк маротаба Ўзбекистон–Афғонистон–Покистон йўналиши бўйлаб юк ташувларини муваффақиятли равишда бажарибдилар.

Жорий йилнинг 26-27 март кунлари Термизда Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистоннинг йирик транспорт-логистика компаниялари, Халқаро Автомобиль Ташувчилари Уюшмаси ҳамда транспорт ва божхона идоралари вакиллари иштирокида транспорт масалалари бўйича уч томонлама ишчи гуруҳи учрашуви ташкил этилибди ва у ўз ваколатларини бажарибди.

Транспорт Вазирлиги маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон давлатлари ҳудуди бўйлаб автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари жараёнида юзага келаётган муаммолар ва уларни ҳал этиш масалалари юзасидан аниқ чора-тадбирлар режаси белгилаб олинибди ва улар бажаришга киришилибди.

Билдирилишича, уч томонлама саъй-ҳаракатлар натижасида бугун ушбу транспорт коридори тўлақонли фаолият юритиши, юклар қисқа фурсатда, хавфсиз равишда белгиланган манзилига етказилиши таъминланмоқдамиш.

Транспорт Вазирлиги хабарида айтилишича, ўзбекистонлик ҳайдовчилар илк маротаба Ўзбекистон–Афғонистон–Покистон йўналиши бўйлаб юк ташувларини муваффақиятли бажарганмишлар. Шунга ишонадиганлар борми?

Хуллас, Тошкент – Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешавор – Карачи йўналиши бўйлаб 2760 километр йўлни босиб ўтган ўзбек ҳайдовчилари юкни (музлатилган гўшт) бир ҳафтада етказиб келганмишлар.

Шунақа гаплар, шунақа баҳслар!