14 June 2022
18:22 - Ўзбекистон биржасида шакар нархи ой бошига нисбатан 16,4 фоизга ошгани хабар қилинди. Бу жуда ҳам қизиқ хабар!
Қишлоқ ўжалиги Вазирлиги 2022 йил 1-10 июнь кунлари Ўзбекистон Товар-Хомашё Биржасида шакар савдоси таҳлили бўйича маълумот тақдим этибди.

Жорий йил 1 июнь кунги товар-хомашё биржа савдоларига қўйилган бир тонна шакар нархи 12 минг 500 минг сўмдан, 10 июнь кунги биржа савдоларида шакар нархи 14 минг 554 минг сўмга етди ва ой бошига нисбатан 16,4 фоиз (2 054,4 минг сўм)га ошган. Ушбу давр мобайнида шакар ўртача нархи бир тонна маҳсулот учун 13 108,4 минг сўмдан ибрат бўлган экан.

1-10 июнь кунги биржа савдоларига жами 19 646,0 тонна шакар қўйилган бўлиб, бир кунлик савдоларга ўртача 2 455,8 тоннадан тўғри келди. Ой бошида 3 000 тонна шакар биржа савдоларида сотилган бўлса, 10 июнь кунги савдоларда 2 002 тонна ёки 33,3 фоиз (998 тонна) кам шакар реализация қилинган.

2022 йил июнь ойи дастлабки ўн кунлигида республика товар-хомашё биржаларида сотилган шакар минимал баҳоси бир тонна маҳсулот учун 11 984,7 минг сўмни, максимал нархи 14 554,5 минг сўмни ташкил этди, ўртача нарх эса 13 108,4 минг сўмдан тўғри келди.

Биржа савдоларида таклиф этилган шакар энг кам ҳажми 7-8 июнь кунлари (2000 тоннадан) кузатилган. Энг кўп ҳажми (3072 тонна) эса 3 июнь кунги савдоларга тўғри келган. Ушбу давр оралиғида бир кунлик савдоларда ўртача 2 минг 456 тоннадан шакар сотилган экан.