26 January 2022
14:42 - UzAirways Туркияда олиб борган ишларнинг эътирозлари ва сабаб кимдалиги ҳақидаги фикрлар! Бунга нима дейсиз, демоқда “Ҳаракат” Агентлиги мухбирлари?

24 январ куни Истанбулда кучли қор ёғгани ортидан халқаро аэропорт ёпилди. Рейслар вақтинча тўхтатилди. Натижада шу куни Ўзбекистондан парвоз қилаётган учоқларимиз йўловчилари Туркияда қолиб кетган. Uzbekistan Airways уларга етарли шароит яратиб бермагани айтилмоқда.

24 январ куни Истанбул вақти билан соат 21:40га белгиланган Истанбул–Тошкент рейсида учиши керак бўлган ўзбекистонлик йўловчилар айтишича, кучли қор ёғгани ва парвозлар бекор қилингани сабабли кўплаб ўзбекистонликлар аэропортда қолиб кетганлигини ҳамма кўриб турибди.

Йўловчиларимиз ҳали ҳам UzAirways айби билан нима иш қилди?

“2 кундан бери аэропортда қоляпмиз. Бошида авиакомпания томонидан на еб-ичиш на бошқа нарсамиздан хабар олинди. Компания вакилига учрасак, фақат чипта санасини ўзгартириб бера олишини, бошқа ҳеч нарса қилолмаслигини маълум қилди. Кўпчилик бўлиб талаб қилганимиздан кейин овқат ва ичимлик билан таъминлашди.

Ҳаво ёмонлиги учун самолётимиз Истанбулга эмас, Анқарага қўнган экан. Ҳали биздан олдинги рейсдагилар ҳам учмаган. Шунга бизнинг рейсни 26 январ кечқурун жўнайди дейишяпти”, – демоқда йўловчилардан бири.

Хуллас, йўловчилар ва авиакомпания вакили ўртасида баҳс ҳали ҳам давом этмоқда экан. Хўш, буёғи нима бўлади? Биттагина Истанбулга етиб бориши керак бўлган UzAirways ва бошқа рейсларнинг йўловчилари ҳали ҳам Анқара аэропортида ўтиришибди, уларга тезлик билан текинга овқат ҳам берилмабди.

Бошқаларни қўйиб туринг, UzAirways нима қилмоқда? Ҳурматли ўқувчиларимиздан шу саволларга жавоб кутиб қолаверамиз-ми!!!