26 November 2021
04:17 - Ўзбекистон ва Тожикистон Миллий Гвардияси ўртасида ҳамкорлик режаси имзолангани ҲЕЧ НАРСАНИ ҳал этолмайди
Жорийдаги йилнинг 24 ноябрь куни Тожикистон Миллий Гвардияси Қўмондони генерал-лейтенант Бобожон Жамолзода бошчилигидаги делегация илк бор Ўзбекистонга расмий ташриф билан келиб, маҳаллий ҳамкори Ўзбекистон Миллий Гвардия Қўмондони, генерал-майор Рустам Жўраев иштирокида тантанали йиғилиш ўтказишибди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Гвардияси Матбуот Хизмати баёнот берибди.

Миллий гвардия марказий девонида - Қўмондон ўринбосарлари, Марказий Девон бошқарма бошлиқлари, бригада командирлари, шунингдек, Жамоат Хавфсизлиги Университети ҳамда Ихтисослаштирилган Ўқув Маркази раҳбарлари иштирок этишгани ҳам катта хабар бўлганмиш.

Йиғилиш якунида раҳбарлар 2022 йилга мўлжалланган икки томонлама амалий ҳамкорлик режасини имзолаб, ўзларича ЖУДА КАТТА иш қилганларини исботлашганмиш. Айни замонда, кадрлар тайёрлаш, уларнинг жанговар ва жисмоний тайёргарлигини ошириш бўйича қўшма тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, хизмат кўрсатишнинг барча соҳаларида тажриба алмашишга келишиб олишганмиш.

Меҳмонлар Жамоат Хавфсизлиги Университети, Ихтисослаштирилган Ўқув Маркази, Ғалаба Боғи ҳамда Миллий Гвардиянинг қатор бўлинмалари билан танишишганмиш ва ҳамма ерда ўзаро келишиб олишганмиш.

Хуллас, бунқа МАСХАРАБОЗЛИК билан узоққа бориб бўлмайди. Икки тожик рахбар ўзаро келишишгандир, аммо икки мамлакат Гвардиялари ўртасида қандайдир келишув бўлганига мутлақо ишониб бўлмайди.