24 October 2021
22:50 - Марказий Cайлов Комиссияси: Ўзбекистон сайловчиларининг 80,8 фоизи бугунги президент сайловида овоз берибди

Марказий Сайлов Комиссияси президент сайловининг дастлабки натижаларини эълон қилди. Унинг раиси Зайниддин Низомхўжаев маълум қилишича, Ўзбекистон тарихидаги олтинчи президент сайловида 16 млн 036 минг 914 нафар сайловчи овоз берибди.

“Бугун Ўзбекистон Республикаси президентлигига сайлов бўйича мамлакатимиздаги барча сайлов участкаларида соат 20.00 да овоз бериш якунланди. Ўзбекистон Республикасининг Европадаги айрим давлатлар ва Америка Қўшма Штатларидаги ваколатхоналари ҳузурида ташкил этилган сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари давом этмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳозирга қадар мамлакатимиз бўйича сайловда иштирок этганлар 16 миллион 36 минг 914 нафарни ёки 80,8 фоизни ташкил этмоқда. Чет элларда овоз берган ватандошларимиз сони ҳақида эртага маълумот берамиз.

Сайлов кодексининг 96-моддасида, сайлов агар унда сайловчиларнинг камида 33 фоизи иштирок этган бўлса, ҳақиқий деб ҳисобланиши белгиланган. Демак, Сайлов Кодексига асосан Ўзбекистон Республикаси президенти сайлови бўлиб ўтган ва ҳақиқий деб ҳисобланади”, дея таъкидлаган Марказий Сайлов Комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев Оммавий Ахборот Воситалари вакиллари учун ташкил этилган матбуот анжуманида.

Сайловчилар рўйхатига жами 19 миллион 859 минг 127 нафар сайловчи киритилган. Сайлов кодексининг 97-моддасига кўра, президент сайловининг якуний натижаси ҳақидаги Марказий Сайлов Комиссияси қарори сайловдан кейин ўн кундан кечиктирмай қабул қилинади ва бу ташкилотнинг расмий веб-сайтида ва бошқа манбаларда эълон қилинади.

Бу сайловларда кураш “Миллий Тикланиш”дан партия етакчиси Алишер Қодиров, ЎзЛиДеПдан амалдаги президент Шавкат Мирзиёев, “Адолат” СДПдан партия раҳбари Баҳром Абдуҳалимов, Экопартиядан партия раиси Нарзулло Обломуродов ва ХДПдан Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Мақсуда Ворисова ўртасида кечди.

Агар номзодлардан бирортаси сайловда 50 фоиздан кўпроқ овоз йиға олмаса, сайловларнинг 2-босқичи ўтказилиши кўзда тутилган. Унда 1-босқичда энг кўп овоз тўплаган икки номзод курашни давом эттиравераркан.

Кўрамиз, нима бўлишини шу кунларда Марказий Cайлов Комиссияси расман эълон қилади ва унинг қарори расмий ҳужжат бўлиб қолаверади.

Расмда айнан шу Зайниддин Низомхўжаевни кўрмоқдасиз.

Аввал хабар берганимиздек, бу қонун шу йўл билан қабул қилиниши айтилган эди.