16 October 2021
21:42 - Шавкат Мирзиё ўзи яшайдиган Тошкент шаҳар ва вилоятидаги муаммоларни санаганига нима дейсиз? “Ҳаракат” нима дейди?
Тошкент Вилоятида 130 минг аҳоли ишсиз, келгуси беш йилда 270 минг ёшлар меҳнат бозорига кириб келади. Президентликка номзодлик қилаётган Шавкат Мирзиё Тошкент Вилояти сайловчилари билан учрашувда шуларни маълум қилибди.

“Янги Ўзбекистонни қуришни мақсад қилиб қўйган эканмиз, Тошкент вилояти бўйича ҳам олдимизга янада катта марраларни белгилашимиз керак. Айниқса, саноат салоҳияти, қулай географик жойлашуви, бой табиий ресурслари, малакали ва меҳнаткаш аҳолиси етарли бўлган пойтахт вилоятини энг ривожланган ҳудудга айлантириш бўйича барча шарт-шароитлар мавжуд. Шу билан бирга, Тошкент шаҳри билан биргаликдаги уйғун ривожланиши ҳам вилоят учун кенг ва улкан имкониятдир.

Шундай бўлса-да, ишсизлик даражаси, аҳолининг саломатлик кўрсаткичлари, тоза ичимлик суви таъминоти, қишлоқ хўжалиги самарадорлиги бўйича вилоят мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларига нисбатан анча орқада қолмоқда. Мисол учун, вилоятда 130 минг аҳоли ишсиз, келгуси беш йилда 270 минг ёшлар меҳнат бозорига кириб келади. Вилоят ичимлик суви манбаларининг “бошида” тургани билан, салкам 1 миллион аҳоли тоза ичимлик сувига муҳтож.”

Бундан ташқари бир қатор муаммоларни ҳам санаб ўтган Шавкат Мирзиё жаноблари бошқа муаммоларни ҳам эслабди. Нимамиш, Тошкент вилояти бошқа муаммолар билан тўлиб ётганмиш? Хўш, қани уларнинг ечимлари?

Ўртоқ Шавкат Мирзиё, қани ўша мақтанчоқлик билан айтилаётган МАҚТАНИШЛАР? Бизга бу етмайди, бизга катта МАҚТАНИШЛАРДАН мисоллар келтиринг. Ана ўшанда хурсанд бўламиз!

Хуллас, шунақа гаплар, шунақа мақтанишлар! Хўш, бизда қачон ҳақиқий МАҚТАНИШЛАР бўлади, жаноб Шавкат Мирзиё? Шулар ҳақида гапиринг, ҳаммамиз биргалашиб ХУРСАНД бўлайлик, демоқдалар "Ҳаракат" мухбирлари?