06 October 2021
18:05 - Президент Шавкат Мирзиё 4 нафар меҳмонни, тўғрироғи, АҚШ Конгресси Вакиллар Палатасининг конгрессменлари - Дон Бэйкон, Дуг Ламборн, Трой Нельс ва Август Пфлюгерни қабул қилгани ҳақида хабар

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 6 октябрь куни Америка Қўшма Штатлари Конгресси Вакиллар Палатасининг конгрессменлари - Дон Бэйкон, Дуг Ламборн, Трой Нельс ва Август Пфлюгердан иборат делегациясини қабул қилибди.

АҚШ делегацияси икки томонлама парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир келишувлар доирасида Ўзбекистонда бўлиб тургани сабабли, бу воқеанинг ҳам ўзига яраша мавқеси бўлибди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилибди. Давлат раҳбари Шавкат Мирзиё парламентлар даражасидаги фаол алоқалар ва самарали алмашинувларни, улар Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик муносабатларини жадал ривожлантиришга катта ҳисса қўшаётганини юксак баҳолаганини гапириб ўтириш ҳам ортиқча. Мақсад шундай бўлганди, у амалда бажарилибди.

Бу учрашув ҳақида икки томонлама учрашув бўлибди, икки тараф бир-бирини мақташ билан вақт ўтказибди.

Бу учрашувга доир Ўзбекистон Президентининг хабарида айтилишича, “АҚШ Конгрессида ташкил этилган Ўзбекистон бўйича кокус – дўстликни мустаҳкамлаш ва конструктив мулоқотни илгари суриш бўйича парламент гуруҳининг нуфузи ортиб бормоқда, фаолияти кенгаймоқда. Бугунги кунда Кокус томонидан кўп қиррали ҳамкорликни ва мамлакатимиздаги ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор муҳим лойиҳалар илгари сурилган.

Конгрессменлар Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган янгиланишлар стратегияси мамлакат барқарор тараққиётининг муҳим омили экани ҳамда унинг халқаро майдондаги обрўси сезиларли даражада юксалишига хизмат қилганини алоҳида таъкидладилар”.

Дарвоқе, Афғонистондаги инсонпарварлик операциялари қўллаб-қувватлангани учун ҳам икки тараф бир-бирига самимий дўстлик эълон қилибди.

Учрашув якунида қўшма “йўл харита”сини тайёрлаш ва ишбилармонлик миссияларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилибди, яъни қисқа қилиб айтсак, қўшма баёнот каби нарса ҳам эълон қилинибди.

Хуллас, 4 АҚШлик меҳмонни шундай кутиб олишибди, бирга расмларга тушишибди.