20 September 2021
19:51 - Бечора Президентимиз Шавкат Мирзиёнинг иши қурилаётган объектларга маслаҳат беришга қолибди. Шуларга ишонадиганлар борми?
Президент Шавкат Мирзиё 20 сентябрь куни Тошкентдаги таълим, маданият ва тиббиёт соҳаларидаги бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишганмиш ва қуруқ маслаҳатлар берганмиш.

Давлат раҳбарининг шу йил 23 июндаги қарорига мувофиқ “Янги Ўзбекистон” Университетига асос солинган ва қарорда университет учун замонавий ўқув кампуси бунёд этилиши белгиланган экан. Шу мақсадда туркиялик муҳандислар билан биргаликда лойиҳа ишлаб чиқилган, шу лойиҳа билан танишиш имконияти бор ЭМИШ.

Нима Шавкат Мирзиё шу лойиҳа блан танишиб, шохи чиқдими? Йўқ, бу қуруқ МАСЛАҲАТЛАР эди.

Кейин давлатимиз раҳбарига тадбирда ушбу лойиҳанинг асосий жиҳатлари, бўлажак бинода яратиладиган шароитлар ҳақида маълумот берилибди.

Тақдимотда янги кутубхона лойиҳаси ҳам кўриб чиқилганмиш. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий Боғи ҳудудида барпо этиладиган лойиҳа тақдими этилибди. Шавкат Мирзиё шу лойиҳам бўйича ҳам ҚУРУҚ МАСЛАҲАТЛАР берибди. Нима дейсиз, куласизми, йиғлайсизми, ҳурматли ўқувчиларими?

Хорижий тиббиёт муассасаларининг илғор тажрибаси, шифокор ва беморлар учун барча шароитлар ҳисобга олиниб, лойиҳа ишлаб чиқилганмиш! Янги бино 10 қават бўлиб, биринчи қаватда маслаҳат поликлиникаси ва қабул бўлими жойлашармиш.

Юқори қаватларда 650 стационар ва 100 амбулатор ўринга эга даволаш бўлимлари бўлармиш. Шунингдек, бу ерда Тошкент Тиббиёт Академияси, Тошкент Врачлар Малакасини Ошириш институти кафедралари, магистратура, ординатура учун ҳам шароитлар яратилармиш.

Яна қуруқ гаплар, маслаҳатлар. Шавкат Мирзиёнинг роли қаерда, унинг маслаҳатларидами? Нимага бу маслаҳатларнинг биронта ЖОЙИ кўрсатилмаган???

Хуллас, Шавкат Мирзиёнинг ҳамма МАСЛАҲАТЛАРИ, жумладан, қурилишларни халқаро стандартлар асосида, сифатли амалга ошириш, биноларга хизмат кўрсатадиган техник ходимларни ҳозирдан тайёрлаб бориш юзасидан кўрсатмалар берилганмиш. Хуллас, ҳаммаёқ ТЎЛА масхарабозлик. Сайловлар келаётган экан, яна нима бўлиши мумкин???